Ҳудайчи, ҳудайчи (араб. – бошқармоқ, йўл кўрсатмоқ) – Ўрта Осиёда амир ёки хон саройидаги мансаб. Ҳудайчи 2 даражага бўлинган: „ҳудайчийи дасти рост“ („ўнг қўл ҳудайчи“) ва „ҳудайчийи дасти чап“ („чап қўл ҳудайчи“). Улар олий ҳукмдорнинг ўнг ва чап ёнида туриб, саройда ўтказиладиган турли маросим ва тантаналарни бошқарган. Биринчисининг ҳақ-ҳуқуқлари иккинчисиникидан бир оз кенгроқ бўлган. Ҳар иккиси ҳам бошқа амалдорлардан фарқ қилиш учун қизил ҳасса (асо) тутган.