Hujayra
Ҳурера

|
Эукарётик ҳужайра органеллалари:
|
Ҳужайра (лотинча: cеллула — „катакча“ уйча,,) барча ҳаёт организмларнинг тузилиш, таркибий ва функсионал бирлигидир (вируслар бундан мустасно). Ҳужайра организмнинг яшаётган энг кичик бўлаги, деб белгиланади. Баъзи организмлар (масалан, бактериялар) бир ҳужайралидир, яъни фақат битта ҳужайрага эга. Бошқа организмлар эса кўп ҳужайралидир (масалан, ўртача одам 100 триллион ёки 1014 ҳужайрадан иборатдир; ўртача ҳужайра ўлчами 10 микрометр, массаси эса 1 нанограмдир). Энг катта ҳужайра туяқуш тухуми бўлиб, узунлиги 15 см, массаси 1.4 кг гача бўлади. Ҳужайрани илк марта Роберт Гук 1665-йилда кашф қилган[1][2].
Ҳужайра алоҳида организм сифатида ҳаёт кечириши (бактериялар, энг содда ҳайвонлар, айрим сувўтлар ва замбуруғлар) ёки кўп ҳужайрали организмлар тўқималари таркибига кириши мумкин. Генетик аппарат эукариотларда ситоплазма мембрана билан ажралган ядрода; прокариотлар эса нуклеоидда жойлашади. Жинсий ҳужайра меёз натижасида ҳосил бўлади.
Ҳужайра ўлчами 0,1—0,25 мкм дан (айрим бактериялар) 155 мм гача (туяқуш тухуми). Ҳужайранинг хилма-хил функсиясини ихтисослашган ички структуралар — органоидлар бажаради. Ҳужайранинг универсал органоидлари: ядрода — хромосомалар, ситоплазмада — рибосомалар, митохондриялар, эндоплазматик тўр, Голжи комплекси, лизосомалгр. Айрим манбаларда ҳужайра мембранаси ҳам органоидлар қаторига киритилади. Кўпчилик ҳужайрада бўладиган мембрана структуралари — микронайчалар, микрофибриллалар ҳужайра шаклининг; ҳужайра киритмалари ҳужайра таркибининг доимийлигини таъминлаш вазифасини бажаради.
Ҳужайра ичида ва организмнинг ички суюқ муҳитида бўладиган оқсиллар, жумладан, ферментлар ҳам ҳужайрада синтезланади. Ҳужайранинг ҳар қайси органоиди фақат унга хос вазифани бажаради. Масалан, эукариотларда ҳужайранинг нафас олиши фақат митохондриялар мембраналарида, оқсил синтези — рибосомаларда кечади. Ферментларнинг консентрацияланиши ва уларнинг ҳужайраструктурасида муайян тартибда жойлашуви кимёвий реаксияларни тезлаштириб, кетма-кет бориши (конвеер принсипи)ни таъминлайди. Ҳужайрага хос микрогетерогенлик хусусияти бир хилдаги компонентдан бир вақтнинг ўзида ҳар хил моддаларни жуда оз миқдор (микроҳажм)да синтезлаш имконини беради. Ихчамлик принсипи айниқса ДНК структураси учун хос. Масалан, одам тухумҳужайрасининг 61012г келадиган ДНК си организм учун хос бўлган барча оқсилларни кодлайди. Ҳужайра ичида ионларнинг муайян консентрацияси сақланади. Ҳужайра муҳитдан йирик молекулалар, жумладан, оқсиллар, ҳатто вирусларни пиноцитоз, айрим майда ҳужайралар ва улар фрагментларини фагоцитоз орқали ютиш хусусиятига эга.
Ўсимлик ҳужайраси ҳужайра мембранаси сиртидан қаттиқ қобиқбн қопланган (қобиқ жинсий ҳужайрада бўлмайди). Ҳужайра қобиғида тешикчалар бор. Бу тешикчалардан ўтадиган ситоплазма ўсимталари орқали қўшни ҳужайра ўзаро боғланган. Ўсишдан тўхтаган ҳужайра қобиғига лигнин, кремнезем ёки б. моддалар шимилиши натижасида анча пишиқ ва қаттиқ бўлиб қолади. Ўсимлик ёғочининг пишиқлиги ана шу моддаларга боғлиқ. Айрим ўсимликлар тўқимаси ҳужайралари айниқса жуда пишиқҲужайра деворига эга бўлиб, ҳужайра ҳалок бўлгандан сўнг ҳам ўзининг таянч скелетлик функсиясини сақлаб қолади. Ихтисослашган ўсимлик ҳужайрасининг бир неча ёки битта марказий вакуоласи бор; уларда ҳар хил тузлар эритмаси, углеводлар, органик кислоталар, алкалоидлар, аминокислоталар, оқсиллар, ҳатто захира сув бўлади. Ўсимлик ҳужайралари ситоплазмасида махсус органоидлар — пластидалар бор; Голжи комплекси эса ситоплазмада тарқалган диктиосомалардан иборат.
Барча эукариотлар ҳужайраси бир хилдаги органоидлар ва метаболизмни бошқариш механизмларига эга. Улар прокариотлар сингари метаболизмни бошқариш, энергияни жамғариш ва сақлаш, оқсил синтезида генетик коддан фойдаланиш хусусиятига эга. Барча ҳужайра мембранасининг функсияси ҳам ўхшаш. Ҳужайра тузилиши ва функсиясининг ўхшашлиги улар келиб чиқишидаги умумийликдан далолат беради. Бироқ организмдаги ҳужайра ўлчами ва шакли, у ёки бу органоидлари сони, ферментлар мажмуи билан бир-биридан фарқ қилади. Бу фарқ организмдаги ҳужайранинг ўзаро кооперацияси ва уларнинг функсионал ихтисослашуви билан боғлиқ. Бир ҳужайралилар ҳужайрасининг тузилиши ва функсияси ўртасидаги тафовутни кўп жиҳатдан уларнинг яшаш муҳитига мосланиши билан тушунтирилади. Генетик аппарат тузилишидаги ўхшашлик прокариот ва эукариотлар келиб чиқишидаги умумийликни тушунтириш учун далил бўлади. Аммо бир ҳужайралиларнинг аждоди ҳар хил прокариотлар бўлиши ҳам мумкин. Симбиогенез назариясига биноан бир хил прокариотлар хўжайин ҳужайра митохондрияларига, бошқалари — хлоропластларга айланган ва органоид тарзида ўз-ўзидан кўпая бошлаган. Бошқа назарияга биноан эса прокариот ҳужайранинг структуралари аста-секин ривожланиб, эукариотга айланган.
Бир организмнинг барча ҳужайралари геноми потенсиал ахборот ҳажми жиҳатдан уруғланган тухумҳужайра геномидан фарқ қилмайди. Ихтисослашган ҳужайра ядросини ядроси олиб ташланган ҳужайрага кўчириб ўтказилганда нормал организм ривожланиши буни исботлайди. Кўп ҳужайрали организмда ҳужайра хоссалари ўртасидаги фарқ генлар фаоллигининг бир хил бўлмаслиги туфайли келиб чиқади. Ҳужайранинг ҳар хил ихтисослашуви натижасида бир хил ҳужайралар (нерв) қўзғалувчанлик; бошқалари (мускул) миофибриллалар ҳосил қилувчи оқсилларга эга бўлиши туфайли қисқариш, учинчи хиллари (безли ҳужайра) ҳазм қилиш ферментлари ва гормонларни синтезлаш хусусиятига эга бўлади. Кўпчилик ҳужайра кўп функсияли, масалан, жигар ҳужайраси қон плазмаси ва ўт суюқлиги оқсилларини синтезлайди; гликоген тўплайди ва уни глюкозага айлантиради; ёт моддалар (жумладан, дорилар)ни парчалайди. Барча ҳужайрада умумий функсияга эга бўлган генлар фаол бўлади. Шундай қилиб, ҳар хил ҳужайралар ўртасидаги ўхшашлик белгилари уларни бир-биридан фарқ қилувчи белгиларга нисбатан кўпроқ бўлиб, келиб чиқиши ва функсиясига кўра ўхшаш ҳужайра тўқималарни ҳосил қилади.
Метаболитлар ва ионлар — ҳужайрадаги жараёнларни бошқарувчи омиллар. Улар генларга таъсир этиш орқали ферментлар синтезини ёки бевосита ферментларнинг ўзига таъсир кўрсатиб, улар фаоллигини ўзгартириши мумкин. Бундай ўз-ўзини бошқариш механизмлари туфайли ҳужайрада ҳаёт учун муҳим бўлган кўп жараёнлар оптимал (энг қулай) ҳолда сақланиб туради.
Ҳужайраларнинг ўзаро таъсири, нерв ва гормонларнинг ҳужайра фаоллигини ўзгаришига олиб келадиган хусусиятлари ташқаридан бошқарадиган омилларга киради. Бундай омиллар ҳужайранинг ўзига хос хусусиятларини сақлаб туриш учун зарур. Ҳужайра културасига хос сунъий шароитда ҳужайранинг ўзига ҳос кўпгина хусусиятлари йўқолади.
Эукариот ҳужайра митоз орқали ўз-ўзидан кўпаяди. Одам организмидаги ҳужайра сони 1014. Айрим тўқималарда ҳужайра сони ҳаёт давомида доимий бўлиб қолади; фақат кам ихтисослашган ҳужайра бўлинади. Масалан, одам организмида сутка давомида 70 миллиард га яқин ичак эпителийси ҳужайраси, 2 миллиард эритроцит нобуд бўлиб туради. Бир қанча тўқималарда ҳужайра тўлиқ ихтисослашган ҳолда ҳужайра сиклига киради. Бундай ҳолларда митоз ҳужайра бўлинмасдан хромосомаларнинг 2 ҳисса ортиши билан тугайди (қаранг Полиплоидия) ёки митоз бошланмасдан хроматидлар сони 2 ҳисса ошади. Айрим ихтисослашган ҳужайра ядроси умуман ҳужайра сиклига киришмайди (масалан, нейронлар, скелет мускуллари толаси). Бундай ҳолларда ҳужайра ҳаёти организм умрининг узоқлигига тенг бўлади. Одам ҳужайраси ўртача 1 — 2 кун (ичак эпителийси) яшайди. Барча ҳужайраларда моддалар ва структура элементлари фаол янгиланиб туради. Тўқималарни ҳосил қилувчи беқиёс кўп сонли ҳужайралардаги метаболитик ва бошқарув жараёнларининг ўзаро боғланганлиги, улар таркибининг доимо янгиланиб туриши кўп ҳужайрали организм органларининг нуқсонсиз ишлаб туришини таъминлайди. Ҳужайрани ситология фани ўрганади. Яна қ. Ҳужайра назарияси, Ҳужайра сикли.
Манбалар
- ↑ Карп, Гералд. Cелл анд Молеcулар Биологй: Cонcепц анд Эхперименц. Жоҳн Wилей & Сонс, 19-октабр 2009-йил — 2-бет. ИСБН 9780470483374. „Ҳооке cаллед тҳе порес cеллс беcаусе тҳей реминдед ҳим оф тҳе cеллс инҳабитед бй монкс ливинг ин а монастерй.“
- ↑ Теро, Алан Чонг. Ачиэвер'с Биологй. Аллиэд Публишерс, 1990 — 36-бет. ИСБН 9788184243697. „Ин 1665, ан Энглишман, Роберт Ҳооке обсервед а тҳин слиcе оф" cорк ундер а симпле миcросcопе. (А симпле миcросcопе ис а миcросcопе wитҳ онлй оне биcонвех ленс, ратҳер лике а магнифйинг гласс). Ҳе саw манй смалл бох лике струcтурес. Тҳесе реминдед ҳим оф смалл роомс cаллед "cеллс" ин wҳич Чристиан монкс ливед анд медитатед.“
Адабиётлар
- Захаров В. Б..Маматов С. Г.,Со-н и и В. И., Обшая биология. М., 2002; Ч е н -сов Ю. С., Обшая ситология, М., 1984; Грин Н., Стаут У., Тейлор Д., Биология, т. 1—3. М., 1990; М авлонов О., Биология (Маълумотнома|, Т., 2003.
Ўқиш учун
- Алберц, Бруcе; Жоҳнсон, Алехандер; Леwис, Жулиан; Морган, Давид; Рафф, Мартин. Молеcулар Биологй оф тҳе Cелл, 6тҳ, Гарланд Сcиэнcе, 2015 — 2-бет. ИСБН 9780815344322.
- Молеcулар Биологй оф тҳе Cелл, 6тҳ, Гарланд, 2014. ИСБН 9780815344322. Қаралди: 6-июл 2016-йил (14-июл 2014-йилда асл нусхадан архивланган). ; Тҳе фоуртҳ эдитион ис фреэлй аваилабле фром Натионал Cентер фор Биотечнологй Информатион Боокшелф.
- Молеcулар Cелл Биологй, 5тҳ, WҲ Фреэман: Неw Ёрк, НЙ, 2004. ИСБН 9780716743668.
- Тҳе cелл: а молеcулар аппроач, 2нд, Wашингтон, Д.C: АСМ Пресс, 2000. ИСБН 9780878931026.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Ҳужайра“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- МБИнфо — Ҳужайра ҳақида (ингл.)
- Cеллс Аливе! (ингл.)
- Неw Миcросcопе Продуcес Даззлинг 3Д Мовиэс оф Ливе Cеллс (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-05-09 санасида архивланган), Марч 4, 2011 — Ҳоwард Ҳугҳес тиббиёт институти. (ингл.)
- Ҳужайра фотомикрографлари (ингл.)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |