Ҳужра — анъанавий ўзбек меъморлигидаги энг кичик хона; бир ёки бир неча кишига мўлжалланган ётоқхона. Жамоат биноларида (мадраса, масжид, мақбара ва бошқа зиёратгоҳлар), турар жойларнинг ташқари қисмида қурилган. Йирик иншоотларда (мадраса ва бошқалар) бош пештоқ — ён томонларидан бошлаб ҳовлини ўраб қуриладиган мужассамот кенг тарқалган; бундай иншоотлардаги ҳужралар кўпинча бир хил ҳажмда бўлади; баъзан бурчак ҳужралар бир мунча каттароқ бўлиб, улардан дарсхона сифатида фойдаланилган.

Ҳужра термини мадраса маъносида ҳам қўлланган. Бу сўз мадрасаларнинг иккинчи номи бўлган. Ҳужжатларда мадраса сўзи билан қарийб тенг маънода ишлатилган[1].

Манбалар

  1. ↑ Жуманазар 2017, с. 53—54.

Адабиётлар

  • Жуманазар А.. Бухоро таълим тизими тарихи. Тошкент: Академнашр, 2017 — 592-бет. ИСБН 978-9943-4728-2-2.