Ҳулбук — Хутталон вилоятининг ўрта асрлардаги марказий шаҳри (6— ХВИ асрлар). Юнон-Бақтрия манбаларида Ҳулбисса, Хитой манбаларида ("Таншу") "Ко-ло-кян" номи билан қайд этилган. Қизилсув дарёсининг сўл соҳили (Тожикистон)да жойлашган. Мир-затепа ўрнида бўлган деган тахминлар мавжуд. Х асрда Ҳ. гавжум шаҳар бўлиб, кўплаб рустоқларга эга эди. Ҳ.да Хут-талон ҳокими қароргоҳи бўлсада у Сағониён марказидан кичик эди. шаҳардаги турар жойлар пахсадан қурилган. Жоме масжиди шаҳар ўртасида жойлашган. Ҳ.да ИХ—ХИИ асрларда кумуш дирҳамлар чиқарадиган зарбхона бўлган. ХВИ асрда Хутталон Кўлоб деб аталган, Ҳ. ўрнида эса Қалъаи Замм жойлашган.

ЛА.Камалиддинов Ш.С., Историческая география Южного Согда и Тохаристана по арабоязнчннм источникам ИХ — начала ХИИИ вв., Т., 1996.