Humoyunnoma
Ҳумоюннома – Бобурнинг қизи Гулбадан бегим томиндан жияни Акбар буйруғи билан ёзилган мемуар асар. Асарда Бобурнома асари воқеаларининг давоми тилга олиниб, ХВ аср охири ХВИ аср бошларидаги Мовароуннаҳр, Афғонистон, Ҳиндистоннинг сиёсий, тарихий, ижтимоий, иқтисодий, маданий ҳаёти ҳақида сўз боради. Гулбадан бегим Бобурнинг анъаналарини давом эттириб асарда келтирилган даврдаги тарихнавислик, адабиёт, этнографик изланишларини ҳам келтириб ўтган. Гулбадан бегим Бобур ҳукумронлиги даври воқеаларни қисқача Ҳумоюн ҳукумронлиги даврини батафсил ёритган. Асарнинг 80 вароқдан иборат ягона қўл ёзма нусхаси Британия музейида сақланади.
У тўлиқ тугалланмаган. Абулфазл Алломий "Акбарнома" асарида "Ҳумоюннома" дан кенг фойдаланган. Ҳумоюнномани А.С. Бевериж инглиз тилига, С. Азимжонова ўзбек тилига таржима қилган.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |