Ҳурлимон (1861 - Мўйноқ тумани Қозоқдарё овули — 1906) — қора-қалпоқ шоира-бахшиси, халқ орасида "бахши қиз" лақаби билан машҳур бўлган. Бердақнит қизи. Адабиёт ва санъатга ёшлигидан қизиққан. Отасидан кўплаб қўшиқ ва достонлар ўрганган. Наво-ий, Маҳтумқули ва бошқаларнинг асарларини мутолаа қилиб, уларга эргашиб, шеърлар ёзган. Ҳ. "Бозиргон", "Ошиқ Нансаб", "Давлатёрбек" каби достонларни Хоразм воҳасида куйлаб юрган. "Бет очар", "Ёр-ёр" каби маросим қўшиқларини маҳорат билан ижро этган. Ҳ.нинг қўшиқ ва достонлари қорақалпоқлар ва Хоразм аҳолиси орасида кенг тарқалган. Унинг ижоди Қ.Айимбетов ва Қ.Мақсетов томонидан тадқиқ қилинган.