Ҳаёти ва ижоди

Афг’он (пашту) мумтоз адабиётида Хушҳолхон даражасига етиб борадиган адиб ё’қ.Унинг адабий мероси ниҳоятда бой,ранг-баранг шакл вамазмунга эга.Ҳушҳолхон катта йирик адабий мактабнинг яратувчисидир ва бу адабий мактаб афг’он адабиётида “ҳатаклар мактаби” номи билан машҳур бо’либ,афг’он адабиётинг ривожланишга катта ҳисса қо’шган.Хушҳолхон Ҳатак 1022 ҳижрий (яъний 1613 милодий) йилда Пешоварнинг шарқида жойлашган Акора деган жойида туг’улган.Ҳушҳолхоннинг отаси Шахбосхон о’ша вақтда 22 ёшда бо’либ бобурийлардан Шоҳ Жаҳон хизматида эди.Хушҳолхон болалигидаёқ о’зининг катта истеъдод эга эканлигини намойиш қилди.У давирдаги илимларни қунт билан о’рганиб чиқди.16 ёшиданоқ шеър ёза бошлади.Санъат ва шеъриятни жуда яхши қадирлайдиган шоҳ жаҳон Хушҳолхон Ҳатакнинг ҳарбий таланти ва шеърият соҳасидагимаҳоратни ё’қори баҳолаб, уни “жанг майдонининг шери вақалам соҳиби” деб атайди.

Адабий мероси

Шоир 40,000 байтдан иборат куллиёт яратдики,унда г’аззллар,қасидалар,рубоийлар,қитъалар,мухаммаслар,мусаддаслар,маснавийлар,таржиъбандлар го’заллиги ва теран фикирлиги билан ҳозирги замон шеъряти мухлисларини ҳам мафтун этиб келмоқда.Инглиз олими Равертининг айтишича, Хушҳолхон қарийиб ярим асирлик ижодий фолият давомида ёзган асарларининг умумий сани 900га яқин. Аммо ҳозиргача шоир асарларининг ярми ҳам етиб келган эмас. Бироқ сақланибқолганасарларининг о’зиёқ улкан ижодидан далолат беради.

 Шоир “куллёти”да (Пешовар-1960) 857 г’азал, 52 та қасида, 1603 та рубоий, 227 қитъа 2 мусадда,2 таркибан ва маснавийлар мавжуддир.”Куллёти”даги шеърларни аниқ тематик классификация анча қийин ишдир, чунки шоир қаламга олган мавзуларнинг бениҳоят кенг ва ко’п. Биз шартли равишда унинг шеърлари тематикасини қуйдаги қисимларга бо’ламиз:

1.Ишқий лирика. 2.Ахлоқий лирика. 3.Тарихий лирика. 4.Ватанпарварлик лирикаси. 5.Ижтимоий-сиёсий лирикаси. 6.Фалсафий ва со’фиёна лирикаси. 7.Пейсаж лирикаси. 8.Динийлирика. 9.Ҳажвий-юмористик лирика.

Асосий адабиётлар:

  1. 1.Хушҳолхон Ҳатак.Куллиёти.Пешовар,1960. 2.Кушев.В.В. Афганслфя рукописная книгаю.М.1980. 3.Усмонов О.Курашлардатобланган шеъият.Тошкент.1974. 4.Хушҳолнома.Кабул,1973-78 йиллар.[1]
  1. ↑ Маннонов, Абдураҳим. Афг'онистон халқлари фалклори ва мумтоз адабитоти тарихи, 2001 — 89/99-бет.