Ҳусни Матлаб (араб. حسن مطلب - мақсадни чиройли баён қилиш)- мумтоз адабиётдаги ше’рий сан’ат, илми бади’га оид манбаларда ҳусни талаб, бароати талаб, ҳусни суол каби номлар билан ҳам аталади. Ҳусни Матлабнинг моҳияти шундан иборатки, шоир шоҳ ёки машуқадан о’зи учун бирор нарса талаб қилади, бироқ бу талаб нозик лутф, нафис ва ёқимли со’злар ёрдамида баён этилади. Ма’лумки, аксар мумтоз шоирларимиз шоҳлару йирик амалдор, бою боёнлар ҳомийлигида ижод қилганлар, уларнинг хизматларида бо’лганлар. Шу боис, табиийки, бот- бот о’злари ёки халқнинг моддий ё бошқа эҳтиёжларини қондириш учун ҳомийлардан нимадир со’рашларига то’г’ри келган. Бироқ со’рашда ҳам со’раш бор: та’ма илинжида яширмай со’раш ҳам, валине’матни ийдириш мақсадида ҳамду сано о’қиш ҳам, ҳеч бир андишасиз талаб қилиш ҳам, о’з инсонлик ша’нини ерга урмай со’раш ҳам мумкин. Масалан; “Муҳаббатнома”да ҳомийси Муҳаммадхо’жабекни “Масиҳ анфослиқ”, “Юсуф Лиқо”, “Саховатидан базм ичра Ҳотам уяладиган” дея та’рифлагач, Хоразмий о’з талабини очиқ баён этади:

Айицин банда Хоразмий дуолар,

Карамдин ҳар замон қилг’ил атолар. Мазкур байт билан Хоразмийнинг:

Эй шоҳ, карам айлар чог’и тенг тут ямону яхшини,

Ким, меҳр нури тенг томур вайрону обод устина,- байти мазмунан бир- бирига яқин, иккисида ҳам со’ров бор. Фақат Огаҳийнинг талаби назокат билан, сан’ат даражасида баён этилган. Огаҳийнинг шоҳга та’рифи Хоразмий мадҳидан кам эмас: у “шоҳ бамисоли қуёш” тарзида қиёсни о’тказади, қуёшнинг нури барчага баравар тушишини эслатиб, о’зини шоҳона саховатдан бебаҳра қо’ймасликни со’райди. Талаб сан’аткорона ифодалангани учун ҳам, шоир оддийгина маддоҳ ё та’магир бо’либ суратланмайди, балки тасаввуримизда шарқона андиша эгаси ва ҳокисор бир киши, инсонлик ша’нини юксак тутган зот сифатида гавдаланади. Ишқий мавзудаги ше’рларда ҳам Ҳусни Матлаб ко’плаб учрайди. Уларда машуқага ҳитоб этаётган ошиқ дилидаги висол талаби назокат билан, турли со’з о’йинларини ва ҳаётий тамсиллар орқали шундай ифода этиладики, бундайин латиф изҳор о’қувчини беихтиёр ҳайратга солади. Масалан; Навоийнинг:

Садақа, чунки балоларни рад айлаг’ай, ё Раб,

Жон анга садқа қилай, манга баг’ишла они, байтидаги ошиқ о’з жонини ма’шуқига садқа қилишга тайёрлигию уни о’зига баг’ишлашини Аллоҳдан о’зига хос тарзда чиройли ё’л билан со’рамоқда.

Манбалар

  1. Адабиёцҳунослик луг’ати. Д. Қуронов, З. Мамажонов, М. Шералиева Тошкент -2013. 403-бет.