Husni Rustamov
Ҳусни Рустамович Рустамов (1910.21.3, Тошкент) — кимёгар олим. Ўзбекистон Фанлар академияси академик (2000). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1967). Киме фанлари доктори (1954), профессор (1955). Ўрта Осиё университетни тугатган (1932). Уруш қатнашчиси (1941—45). Тошкент Политехника институти физик-кимё кафедраси мудири(1945 — 86), профконсултант (1987-йилдан). Асосий илмий ишлари кислотаасос каталитик реаксияларининг кинетикаси ва механизми ҳамда адсорбсия жараёнларини ўрганишга оид. Р. металларни экстраксия ва чўктириш йўли билан ажратиш жараёни мувозанати, кинетикаси ва механизмини текшириш натижасида кобалт, никел ва волфрамни турли қўшимчалардан тозалаш ва уларни бир-биридан ажратиш технологияларини ишлаб чиқди. Мактаб ва олий ўқув юртлари учун кимёдан дарслик ва қўлланмалар муаллифи.
Манбалар
- Умумий химия [дарслик], 2нашр, Т., 1969; Д.И.Менделеевнинг даврий қонуни ва элементлар даврий системаси, Т., 1969; Физик кимё [дарслик], Т., 2000; Технологик жараёнларнинг физик-кимёвий асослари [дарслик], Т., 2001; Физик кимёдан масалалар ва мисоллар тўплами. Т., 2003.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |