Ҳусомиддин Маҳмуд (туркча: Ҳüсамеддин Маҳмуд б. Алâэддин) – 1364-йилдан тахминан 1374-йилларга қадар Алай бейлигининг ҳукмдори. Ҳукмронлик даври Алай бейлигига қайта-қайта ҳужум уюштирган Кипр подшоҳи Пиэрре И га қарши шиддатли курашлар билан кечган.

Ҳусомиддин Маҳмуд
туркча: Ҳüсамеддин Маҳмуд б. Алâэддин
Алай бейлиги ҳукмдори
Мансаб даври
1364 – 1374-йиллардан кейинга қадар
Ўтмишдоши Аловиддин ибн Юсуф
Шахсий маълумотлари
Болалари Жалолиддин
Аловиддин Ғайбий
Отаси Аловиддин ибн Юсуф

Биографияси

Ҳусомиддин Маҳмуд Алай бейлиги ҳукмдори Аловиддин ибн Юсуфнинг ўғли бўлган. Бей Аловиддин ҳукмронлиги даврида Кипр қироли Пиэрре И Корикос (1360) ва Анталияни (1361) эгаллаб олган[1][2]. Кипр флоти Онадўли қирғоқларига ҳам таҳдид солаётган бир пайтда Алай бейи Аловиддин вафот этган ва унинг ўрнига бейлик ҳукмдори этиб ўғли Маҳмуд тайинланган. Пиэрре И Корикос ва Анталия ўртасидаги бутун минтақани эгаллаб олишга ҳаракат қилган. 1364-йилнинг сентябр ойида Кипр армияси Анталиядан Алай бейлигигача бўлган қирғоқ ҳудудларини талон-тарож қилган, Алай портига кириб, қалъага ҳужум қилган. Бироқ кейинчалик ўзлари туркман кемалари томонидан уюштириладиган ҳужумлар натижасида қочишга мажбур бўлган. Маҳмуд Бей 1364-йилнинг ноябрида душмандан ўч олишга муваффақ бўлган. Душман кемаларини талон-тарож қилиш мақсадида Кипрга йўл олган ва у ерда кўплаб одамларни асир қилиб олган[2].

Пиэрре И душманга қарши аскар ёллаш мақсадида Европа бўйлаб саёҳат қилган. 1365-йилда оролга қайтиб келиб, ўз флоти билан Искандарияга ҳужум уюштирган. Ўша пайтда дунёнинг энг бой ерларидан бири ҳисобланган шаҳарни уч кун ичида талон-тарож қилиб, Ўрта ер денгизи орқали амалга ошириладиган савдо-сотиқ ишларига жиддий зарба берган. Пиэрре И ўша вақтда Сурия портларига ҳам ҳужум қилишни режалаштирган, аммо мамлукларнинг таҳдиди, венециялик ва генуяликларнинг тақиқи уни фикридан қайтишига мажбур қилган. Шундан сўнг, Пиэрре Сурия ўрнига Алай ерларини нишонга олган. 1366-йилда (ҳижрий 767-йил Рамазон ойи) йигирма иккита кема билан Алайни босиб олиш учун ушбу ҳудудга қўшин тортган. Унинг жангчилари портни эгаллаб олишган, шаҳарни қўриқлаб турган хандақдан ўтиб, қасрга ҳужум қилишган, бироқ туркман камончиларининг отишмалари уларни ортга чекинишга мажбур қилган[1][2]. Манбаларда дамашқлик тарихчи ва ҳуқуқшунос Ибн Қодий Шуҳбе (1377–1448) Алай аскарлари Карамонийлар кўмагида ҳужумчиларни қирғоққа қадар ҳайдаб юборишгани, қўлга олинган душман аскарларини қал’аларга осиб қўйишгани, шунингдек, рақибларининг бир қанча кемаларини ҳам қўлга олишганлигини эслатиб ўтган.

Алай бейлигига қилинган ҳужумининг муваффақияцизлик билан якунланиши минтақадаги вазиятга сезиларли таъсир кўрсатган[2]. Мамлук султони Ҳусомиддин Маҳмуд Алâэддин Али Бей, İляс Бей Ҳамидий, Муборизуддин Меҳмед, Ойдиноғлу Исо, Ментешеоғлу Мусо ва унинг укаси Кирмон, Сарухоноғлу Ис’ҳоқ бейларга[3] Кипрга қарши юриш бошлаш учун иттифоққа қўшилиш таклифи билан мактублар йўллаган. 1367-йилнинг февралида уларнинг кўпчилиги Караманоғлу Аловиддин Бей бошчилигида[4] иттифоққа қўшилган. Натижада 40 минг кишилик қўшин йиғилиб, Аловиддин бошчилигида Корикос[2][4][5] ерларига қўшин тортиб келишган. 1360-йилда Корикос ҳудуди Кипрга тегишли бўлган, шу сабабдан ҳудуд аҳолиси ички шаҳарда паноҳ топган. Мавжуд вазият юзасидан Пиэрре И ҳузурига икки нафар элчи юборилган. Пиэрре И зудлик билан укаси қўмондонлиги остидаги қамалда қолган аскарлар ва тинч аҳолига ёрдам кучларини юборган. Леонтиос Мачаираснинг сўзларига кўра, уч кундан кейин Пиэрренинг укаси Корнигос аҳолига қал’ани тарк этишни буюрган[6]. 1367-йил 7-мартда бейлар қамални олиб ташлаб, Корикосни тарк этишган[5].

Теке Бей бир неча маротаба Анталияни қайтариб олишга уриниб кўрган, кўп марта шаҳарни қамал қилган ва ниҳоят, 1373-йил 14-майда Анталияни тўлиқ эгаллаб олган. Шаҳарнинг қайта қўлга киритилиши билан Кипрнинг минтақага қилган босими тўхтаган. Ғалаба шарафига Ҳусомиддин Маҳмуд Бей 1374-йилда Алайда Гулафшон масжидини қурдирган[2].

Ҳусомиддин Маҳмуд Бейнинг қачон ва қаерда вафот этгани ҳақида маълумот мавжуд эмас[2].

Эгридирда топилган қабр тошидаги ёзувда Ҳусомиддин Маҳмуд Бейнинг 1412-йилда шу ҳудудда бейлик қилган Жалолиддин исмли ўғли бўлгани қайд этилган. Шунингдек, унинг Кайгусуз Абдал лақаби билан машҳур бўлган[2], асли Аловиддин Ғайбий исмли яна бир ўғли борлиги тўғрисида ҳам маълумотлар берилган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Узунçарşıлı 1969.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2,6 2,7 Аккус 2018.
  3. ↑ Кофоğлу 2011.
  4. ↑ 4,0 4,1 Кофоğлу 1997.
  5. ↑ 5,0 5,1 Кофоğлу 2018.
  6. ↑ Леонтий Махера 1999.

Адабиётлар

  • Леонтий Махера. Повест о сладкой земле Кипр // Крестоносси позднего средневековя. – М.: Изд-во МГУ, 1999.
  • Аккус М. ХВИИ. Алâие Бейлиğи // Анадолу Бейликлери. – Сиер Басим Яйин Дагитим Сан. Ве Тиc. Лтд. Сти., 2018. – Вол. 11. – 1158 п. – (İслам Тариҳи ве Медениети). – ИСБН 9786052375495.
  • Кофоğлу С. Ҳамидоğулларı Бейлиğи // Анадолу Бейликлери. – Сиер Басим Яйин Дагитим Сан. Ве Тиc. Лтд. Сти., 2018. – Вол. 11. – П. 227—242. – 1158 п. – (İслам Тариҳи ве Медениети). – ИСБН 9786052375495.
  • Кофоğлу С. Ҳамидоğулларı // Ислам Ансиклопедиси. – 1997. – Вол. 15. – П. 307—309.
  • Кофоğлу С. Текеоğулларı // Ислам Ансиклопедиси. – 2011. – Вол. 40. – П. 348—350.
  • Мерçил Э. Алâие Бейлиğи // Ислам Ансиклопедиси. – 1989. – Вол. 2. – П. 332—333.
  • Сеттон К. Тҳе Папаcй анд тҳе Левант, 1204-1571. – Америcан Пҳилосопҳиcал Соcиэтй, 1976. – Вол. И: Тҳе тҳиртеэнтҳ анд фоуртеэнтҳ cентуриэс. – 542 с. – ИСБН 978-0-87169-114-9.
  • Узунçарşıлı İ. Ҳ. Алаие бейлери // Анадолу бейликлери ве Аккоюнлу, Каракоюнлу девлетлери. – Тüрк Тариҳ Куруму Басıмеви, 1969. – П. 92—95. – 372 п.