Ҳут (лотинча Писcес) — Зодиак юлдуз туркумларидан бири; балиқлар ҳам Ҳ. дейилади. Энг ёруғ юлдузлари 3, 6; 3,7 ва 3.8 юлдуз катталигида. Ҳ.да баҳорги тенгкунлик нуқтаси Т жойлашган. Ўзбекистонда сентябр — октябр ойларида жуда яхши кўринади.