Ҳйдра (талаффузи: Ҳидра) — гиёҳванд моддалар савдоси бўйича Россиянинг энг йирик онлайн қора бозор тармоғи. Криптовалюта ва ноқонуний операциялар ҳажми бўйича дунёдаги энг катта яширин рақамли тармоқ[1]. 2015-йилдан бошлаб то ҳозирги кунгача[2][3] мавжуд.

Ҳйдра 2015-йилда Wай Аwай ва Легал РC компаниялари биргаликда, синтетик каннабиноидлар ва етакчи даркнет бозори бўлган РАМПда мавжуд бўлмаган дизайнерлик гиёҳванд дори воситаларини сотиш учун ишга туширилган[4]. Ҳйдра фойдаланувчилари сони 2017- йилнинг ўрталарига қадар барқарор ўсиб борди, РАМП ўз фаолиятини тўхтатганидан сўнг рўятга олиниш даражаси кескин ўсишига олиб келди. 2019-йил ўрталарига келиб, сайтда 2,5 миллион ҳисоб қайд этилган, Улардан 393 мингтаси камида битта харидни амалга оширган. „Проэкт“ нашрига кўра, 2019-йилнинг биринчи ярмида Ҳйдраъда ўртача харид миқдори 4500 рубл бўлган, 850 мингта битим тузилган[5]. Лента.ру маълумотларига кўра, 2019-йилда кунига 227 миллион рубл айланма ва 13 мингдан ортиқ харидлар қилинган[6].

Ҳйдрада энг машҳур товарлар қаторига гиёҳванд моддалардан ташқари, сохта пуллар ва маълумотлар, ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун кўрсатмалар сотилади ва сотиб олинади. Яна шунингдек, гиёҳванд моддалар савдосидан ташқари Интернет хавфсизлиги ва электрон аккаунтларни бузиб кириш каби ҳаракатларни ҳам амалга ошириб, фойдаланувчиларга оид шахсий маълумотларни ҳам сотиб олиш мумкин. Бундан ташқари, Ҳйдрада одатда гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича ишга таклифлар ҳам қилинади. Ҳйдра компаниясининг ўзида ўнлаб одамлар, жумладан, реклама бўлимлари, хавфсизлик хизмати, кимёгарлар ва наркологлар ҳам иш олиб боришади[5].

Харидорлар Ҳйдрага Тор ва "махсус маршрутлар " орқали киришади. Бунинг учун улар рўйхатдан ўтишлари ва балансларини тўлдиришлари керак. Чунки саводолар нақт пулларда эмас электон тўловлар (криптовалюталар)да амалга оширилади[7]. Сотувчилар Ҳйдраъга рўйхатдан ўтиш учун дастлабки тўлов 300 доллар ва ойлик 100 доллар абонент тўлови тўлашлари керак. Агар қидирув натижаларида юқорироқ ўринни эгаллашни истаса, яна қўшимча тўловлар қилиши керак. Харид қилинганидан кейин бир кун ичида мижоз маҳсулот ва сотувчи ҳақида шарҳ қолдириши мумкин. Агар қоидабузарликлар аниқланса, Ҳйдра томонидан сотувҳи жаримага тортилиши ёки аккаунти ёпилиши мумкин. Ҳар бир хариддан Ҳйдра 1,5 % дан (транзаксия суммаси 2 миллион рублдан ортиқ бўлса) 5 гача % (транзаксия суммаси 200 мингдан кам бўлганда) комиссия тўловлари олади[5].

2019-йилда Лента.ру ўз веб-сайтида асосан Ҳйдрага бағишланган „Россия Ундер Другс“ номли тадқиқот лойиҳасини ишга туширди. Йил охирида лойиҳа Рунет мукофоти лауреати бўлди[8]. Лента.ру бош муҳаррири Владимир Тодоров, лойиҳа аслида Ҳйдра[9] учун яширин реклама эканлиги ҳақидаги даъволарни рад этди. Ҳйдранинг ўзи 2019-йил охиридаги меморандумда лойиҳанинг реклама характерини эълон қилди[10]. Ушбу меморандумда платформа ўзининг ИCО сини ишга туширилишини эълон қилди. У ерда Ҳйдранинг 49 % аксиясининг ҳар бири 100 доллардан бошланғич баҳода 1,47 миллион токен сифатида сотилиши керак эди[6]. Шунингдек, у ерда 2020-йил 1-сентабрда махсус яратилган АспаНЕТ аноним тармоғи орқали ишлаши керак бўлган Этернос платформасини ташкил қилиш орқали халқаро бозорга чиққани ҳақида хабар берилган эди[11].

Андрей Рйлков жамғармаси президенти Анна Сарангнинг сўзларига кўра, Ҳйдранинг узоқ ва муваффақиятли фаолияти, хорижий даркнет бозорлари билан солиштирганда, Россия агентликларининг ҳибсга олиш орқали гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш кўринишини яратишдан кўпроқ манфаатдор эканлиги билан изоҳланади[5].

2022-йил 5-апрелда Германия Федерал Жиноий Полиция бошқармаси Ҳйдранинг тугатилиши ва тахминан 23 миллион еврога тенг миқдорда биткоинлар мусодара қилинишини эълон қилди[3].

АҚШ Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, сайт эгаларидан бири 30 ёшли россиялик тадбиркор Дмитрий Павлов деб гумаон қилинади аммо у ўзини Ҳйдрага алоқадорлигини рад этган.

Манбалар

  1. ↑ Россияне держат валюту в даркнете. Коммерсантъ
  2. ↑ „В Германии закрыли серверы крупнейшего в мире русскоязычного даркнет-рынка“. РИА Новости (2022-йил 5-апрел). Қаралди: 2022-йил 5-апрел.
  3. ↑ 3,0 3,1 Кеффер, Лаура. „В Германии закрыли серверы крупнейшего в мире русскоязычного даркнет-рынка Ҳйдра Маркет“. Коммерсантъ (2022-йил 5-апрел). Қаралди: 2022-йил 5-апрел.
  4. ↑ Россия под наркотиками. Проэкт Лента.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 Вся эта дур. Исследованиэ о том, на чем сидит Россия (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-04-12 санасида архивланган). ру:Проект (издание)
  6. ↑ 6,0 6,1 Что не так с ИCО Ҳйдра? Объясняэт эксперт (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-04-11 санасида архивланган). Секрет фирми
  7. ↑ Сомик К. В., Хабибулин А. Г. Совершенствованиэ противодействия экономической преступности, исползующэй возможности сети Интернет и криптографических средств // Теория государства и права, том 20, № 4, C. 220-232
  8. ↑ В Москве вручили Премию Рунета-2019. Российская газета
  9. ↑ Главред „Ленти.Ру“ отверг обвинения в скритой рекламе наркоплощадки Ҳйдра (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-05-07 санасида архивланган). Инфо / 24
  10. ↑ Лента, которая победила Гидру. ДругСтат
  11. ↑ Василева Н. А. Анализ сифрових платформ в сфере незаконного оборота наркотиков для построэния криминалистической характеристики данного вида преступлений // Юридический форум, сборник статей Международной научно-практической конференсии. № 2, 2020. С. 71—76.

Ҳаволалар