Пардақанотлилар (Ҳйменоптера) — ҳашаротлар туркуми. Энг хилма-хил ҳашаротлар туркумларидан бири (ҳар хил маълумотларга биноан 150 мингдан 300 минг гача тури бор). Кенг тарқалган. Уз. 0,2 мм дан (трихограммалар энг майда ҳашарот) 4—6 см гача (шохдумлилар, тропик арилар, айрим яй-доқчилар). Одатда, 2 жуфт шаффоф пардасимон қанотлари бор. Орқа қанотлари нисбатан кичик, олдингисига илмоқчалар орқали бирикади. Чумолилар иккиламчи қаноциз П.дир. Тубан П.нинг оғиз органлари кемирувчи, юксак П.ники — кемирувчияловчи ёки сўрувчи (пастки лаби ҳартумчага айланган). Урғочи П.нинг тухум қўйгичи бор; заҳарли тухум қўйгичи заҳар солувчи наштарга айланган. Тўлиқ ўзгариш орқали ривожланади. Эркак П. гаплоид тухумлардан, урғочилари уруғланган диплоид ёки уруғланмаган тухумлардан ривожланади (к,. Партеногенез). П. нерв системаси бошқа ҳашаротларга нисбатан кучли ривожланган; шарциз рефлекслари хилма-хил ва мураккаб (ай-ниқса, жамоа бўлиб яшовчи П.да) бўлиб, наели тўғрисида ғамғўрлик қилади. Кўпчилик П. гулли ўсимликларни чанглатишда иштирок этади. Айрим турлари (арракашлар, шохдумлилар ва бошқалар) ўсимликларга зиён келтиради. Бир қанча паразит турлари (яйдоқчилар)дан зараркунанда ҳашаротларга биологик қарши курашда фойдаланилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил