Далачой (Ҳйпериcум Л.) — далачойдошлар оиласига мансуб ўт ёки чала буталардан иборат ўсимликлар туркуми. 200 га яқин тури бор, кўпчилиги Ўрта денгиз ҳудудларида ўсади. Ўзбекистонда 3 тури бор. Улар чойчўп, далачой, чойўт, қизилпойча деб юритилади. Д.ларнинг барглари оддий, яхлит, кўпчилиги қарамақарши жойлашган. Гули — рўваксимон тўпгул, сариқ, икки жинсли. Косачабарглари кўпинча ярмисигача қўшилган. Чангчилари кўп, ўзаро туташган. Уруғчиси битта, 3—5 уяли. Меваси кўсакча. Ўзбекистоннинг адир ва тоғли ҳудудларида Д.нинг Н. перфоратум Л. деган тури кўп тарқалган. Июн—сент.да гуллаб уруғлайди. Таркибида ошловчи моддалар, эфир мойлари ва С витамин бор. Халқ табобатида (меъда-ичак касалликларида ва қон аралаш ич кетганда) ишлатилади.

Далачой
Ҳйпериcум линариифолиум
Биологик классификация
Олам: Ўсимлик

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил