I'm Yours
„И’м Ёурс“ (таржимаси „Мен сеникиман“) — америкалик хонанда ва қўшиқнавис Жасон Мраз ижро этган қўшиқ. 2008-йил Мразнинг „Wе Синг. Wе Данcе. Wе Стеал Тҳингс.“ номли учинчи студиявий албомининг биринчи сингли ўлароқ чиқарилган. Тарона дастлаб 2005-йил хонанданинг „Мр. А–З“ студиявий албомини тарғиб қилиш учун ҳозирланган оз сонли „Эхтра Cредит“ албомида чиқарилган. Мраз „И’м Ёурс“ қўшиғини ундан ҳам олдин — 2004-йилда консертларда ижро эта бошлаган.
| „И'м Ёурс“ | ||||
|---|---|---|---|---|
| Жасон Мраз сингли | ||||
| Wе Синг. Wе Данcе. Wе Стеал Тҳингс. албомидан | ||||
| Чиқарилган санаси | 12-феврал 2008-йил | |||
| Ёзиб олинган | 2007 | |||
| Жанр | ||||
| Давомийлиги |
| |||
| Лейбл | Атлантиc | |||
| Қўшиқ муаллиф(лар)и | Жасон Мраз | |||
| Продюсер(лар) | Мартин Терефе | |||
| Жасон Мраз сингллари хронологияси | ||||
| ||||
„И’м Ёурс“ Мразга катта шуҳрат олиб келган. Қўшиқ „Йил қўшиғи“ (инглизча: Сонг оф тҳе Еар) ҳамда „Эркак ижросидаги энг яхши поп вокал“ (инглизча: Бест Мале Поп Воcал Перформанcе) номинацияларида „Граммй“ мукофотига номзод қилиб кўрсатилган. Қўшиқнинг АҚШда савдоси чаққон бўлган. Қўшиқ учун олинган клип 2022-йилнинг сентябрига қадар 685 миллион марта кўрилган. 2021-йилнинг июлига қадар тарона Спотифй платформасида 1 миллиард мартадан ошиқ эшитилган[5].
Тарона „Биллбоард Ҳот 100“ хит-парадида олтинчи поғонагача кўтарилган. Қўшиқ мазкур хит-парадда 76 ҳафта давомида қолиб, ўша пайтда рекорд ўрнатган. 2013-йил ҳолатига кўра, АҚШда 6 миллион, бутун дунё бўйлаб 12 миллион мартадан ошиқ ададда сотилган „И’м Ёурс“ АҚШдаги ўнинчи энг бозори чаққон электрон қўшиқдир[6].
Мраз „И’м Ёурс“ қўшиғини консертларида мунтазам равишда ижро этиб келади. Хонанда турли шаҳарларда қўшиқни жонли ижро этгани акс этган видеолар ЁуТубеда миллионлаб марта кўрилган. Хонанда 2013-йил Лил Wайне ҳамда Жаҳ Cуре билан ҳамкорликда қўшиқ ремиксини ёзган. Шунингдек, „Сесаме Стреэт“ телесериали учун қўшиқнинг „Оутдоорс“ номи билан қайта ишлаган.
Манбалар
- ↑ Монгредиэн, Пҳил. „Жасон Мраз: Лове Ис а Фоур Леттер Wорд – ревиэw“ (2012-йил 14-апрел). — „Гивен тҳат ҳис 2008 бреактҳроугҳ wас cоуртесй оф тҳе анаэмиc cод-реггаэ оф "И'м Ёурс"...“. Қаралди: 2019-йил 15-октябр.
- ↑ Росен, Жодй. „Лове Ис а Фоур Леттер Wорд“ (2012-йил 17-апрел). 2015-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 17-апрел. „Инспиред, перҳапс, бй тҳе массиве суccесс оф ҳис лите-реггаэ антҳем "И'м Ёурс," "...“.
- ↑ Ниcколофф, Анне „Жасон Мраз жоинс Cонтемпорарй Ёутҳ Орчестра фор суммер 2019 cонcерт“. cлевеланд.cом (2018-йил 26-октябр). Қаралди: 2020-йил 5-феврал.
- ↑ Cараманиcа, Жон. „CД ревиэwс 4/24: Жасон Мраз анд Траин“ (2012-йил 23-апрел). — „"Мраз, wелл, ҳе wоулд невер ҳурт ёу. Тҳат'с беэн cлеар фор еарс, бут невер море со тҳан он ҳис 2008 ҳит "И'м Ёурс," оне оф тҳе мост инделибле поп сонгс оф тҳе ласт деcаде. "И'м Ёурс" фоунд ан унликелй cоунтерпарт ин "Ҳей, Соул Систер," релеасед тҳе фоллоwинг еар бй тҳе банд Траин. Ботҳ wере эхпрессионс оф феалтй, анд ботҳ индиcатед тҳе cонтинуинг виталитй оф малигнед софт роcк."“. 2025-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 8-январ.
- ↑ „Жасон Мраз’с ‘И’м Ёурс’ реачес 1 биллион стреамс он Спотифй“ (эн). ИнқПОП! (2021-йил 7-июл). Қаралди: 2022-йил 1-январ.
- ↑ „Тҳе Ниэлсен Cомпанй & Биллбоард'с 2012 Мусиc Индустрй Репорт“. Тҳе Ниэлсен Cомпанй. Бусинесс Wире. Қаралди: 2013-йил 4-январ.