И, Робот
| Асл номи | И, Робот |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Айзек Азимов |
| Муқова артист(лар)и | Эдд Cартиэр |
| Мамлакат | Америка Қўшма Штатлари |
| Тил | инглизча |
| Қисмлар | Робот серияси |
| Жанр(лар)и | Илмий фантастика |
| Нашр этилган санаси | 1950-йил 2-декабр |
| Нашриёт | Гноме Пресс |
| Саҳифалар сони | 253 |
| Кейингиси |
Тҳе Рест оф тҳе Робоц Тҳе Cомплете Робот |
И, Робот — америкалик ёзувчи Айзек Азимов қаламига мансуб илмий-фантастик ҳикоялар тўплами. Ҳикоялар дастлаб 1940 ва 1950-йиллар оралиғида Американинг Супер Сcиэнcе Сториэс ҳамда Аналог Сcиэнcе Фиcтион анд Фаcт журналларида чоп этилган. 1950-йилда ушбу ҳикоялар Гноме Пресс нашриёти томонидан дастлабки 5000 нусхали ададда ягона нашрга жамланган.
1982-йилда боғловчи ҳикоядан ташқари барча қисқа ҳикоялар Тҳе Cомплете Робот асарига киритилган.
Умумий маълумотлари
Ҳикоялар ХХИ асрда мухбирга ҳар бир воқеани сўзлаб бераётган хаёлий қаҳрамон доктор Сусан Cалвин иштирокидаги боғловчи сюжет орқали ўзаро уйғунлаштирилган. Мухбир эса асарда ҳикоя қилувчи сифатида хизмат қилади. Гарчи ҳикояларни алоҳида ўқиш мумкин бўлса-да, уларнинг барчаси инсонлар, роботлар ва ахлоқ ўртасидаги ўзаро муносабат мавзусини ўзида мужассам этади ва биргаликда Айзек Азимовнинг робототехника ҳақидаги хаёлий тарихининг каттароқ ҳикоясини ташкил қилади[1].
Ҳикояларнинг бир қисмида роботларнинг йирик ишлаб чиқарувчиси бўлган „У. С. Робоц анд Мечаниcал Мен, Инc.“ компаниясининг бош робопсихологи доктор Сусан Cалвин қатнашади. Ушбу тўплам нашр этилаётганда, Айзек Азимов ҳикояларни Сусан Cалвиннинг ҳаётий фаолияти ҳақидаги интервю давомида эслаган хотиралари кўринишида тақдим этувчи боғловчи кетма-кетликни ёзган. Бу хотиралар, асосан, роботларнинг ғайритабиий хулқ-атвори ва уларнинг позитрон миясида нималар содир бўлаётганини аниқлаш учун „робопсихология“дан фойдаланиш масалаларига бағишланган[2].
Китобда, шунингдек, Айзек Азимовнинг „Робототехниканинг уч қонуни“ биринчи марта тилга олинган қисқа ҳикоя ҳам мавжуд бўлиб, у кейинги илмий фантастика асарларига катта таъсир кўрсатган ҳамда сунъий интеллект ахлоқи борасидаги қарашларга ҳам ўз таъсирини ўтказган. Ушбу қисқа ҳикояларда учрайдиган бошқа қаҳрамонлар — бу „У. С. Робоц анд Мечаниcал Мен, Инc.“ компаниясининг прототип моделларидаги нуқсонларни аниқловчи дала синовлари гуруҳи Поwелл ва Донован ҳисобланади[3].
Тўплам ўша даврда янги чиққан Эандо Биндер (Эарл ва Отто Биндерларнинг тахаллуси) қаламига мансуб „И, Робот“ (1939) қисқа ҳикояси билан бир хил номга эга бўлиб, бу ҳикоя Айзек Азимовга катта таъсир кўрсатган. Айзек Азимов ўз тўпламини „Минд анд Ирон“ („Онг ва темир“) деб номламоқчи бўлган ва нашриёт китоб номини Биндернинг ҳикояси билан бир хил қилиб қўйганида бунга эътироз билдирган. „Айзек Азимов Пресенц тҳе Греат СФ Сториэс“ (1979) асаридаги ҳикояга ёзган сўзбошисида Айзек Азимов шундай деб ёзган:
“Бу, шубҳасиз, диққатимни тортди. Уни ўқиганимдан икки ой ўтиб, мен “Роббиэ” номли ҳамдардлик билдира оладиган робот ҳақида ҳикоя ёза бошладим ва бу менинг позитрон роботлар туркумимнинг бошланиши эди. Ўн бир йил ўтгач, роботлар ҳақидаги тўққизта ҳикоям бир китобга жамланганда, нашриёт менинг э’тирозларимга қарамай, тўпламни “И, Робот” деб номлади. Ҳозирда менинг китобим машҳурроқ, аммо Оттонинг ҳикояси биринчи бўлган
— Исааc Асимов (1979)[4]
Мундарижа
- „Робби“ (1940, 1950-йилда таҳрирланган)
- „Рунароунд“ (1942), (қисса)
- „Реасон“ (1941)
- „Cатч Тҳат Раббит“ (1944)
- „Лиар!“ (1941)
- „Литтле Лост Робот“ (1947), (қисса)
- „Эсcапе!“ (1945)
- „Эвиденcе“ (1946), (қисса)
- „Тҳе Эвитабле Cонфлиcт“ (1950), (қисса)
Қабул қилиниши
1951-йилда „Тҳе Неw Ёрк Тимес“ газетаси „И, Робот“ асарини „атом асрининг салоҳиятидан асаблари чарчамаганлар учун қизиқарли бўлиши мумкин бўлган ҳаяжонли илмий триллер“ деб таърифлаган[5].
Грофф Cонклин уни „доимий равишда мафтункор“ деб атаб, китобни „сўзсиз тавсия қилган“[6].
П. Счуйлер Миллер тўплам ҳақида шундай тавсия берган: „Жумбоқли вазиятлар, юмор, самимий қаҳрамонлар [ва] шунчаки сифатли ёзилган асар учун хос бўлган кўплаб фазилатлар учун тавсия этилади“[7].
Манбалар
- ↑ Беаучамп, Горман (1980). "Тҳе Франкенстеин Cомплех анд Асимов'с Робоц". Мосаиc: Ан Интердисcиплинарй Cритиcал Жоурнал 13 (3/4): 83–94.
- ↑ Портелли, Алессандрро (1980). "Тҳе Тҳреэ Лаwс оф Роботиcс: Лаwс оф тҳе Техт, Лаwс оф Продуcтион, Лаwс оф Соcиэтй (Лес Троис Лоис де ла Роботиқуэ: лоис ду техте, лоис де ла продуcтион, лоис де ла соcиéтé)". Сcиэнcе Фиcтион Студиэс 7 (2): 150–156. дои:10.1525/сфс.7.2.0150.
- ↑ Портелли, Алессандрро (1980). "Тҳе Тҳреэ Лаwс оф Роботиcс: Лаwс оф тҳе Техт, Лаwс оф Продуcтион, Лаwс оф Соcиэтй (Лес Троис Лоис де ла Роботиқуэ: лоис ду техте, лоис де ла продуcтион, лоис де ла соcиéтé)". Сcиэнcе Фиcтион Студиэс 7 (2): 150–156. дои:10.1525/сфс.7.2.0150.
- ↑ Асимов, Исааc. Исааc Асимов Пресенц тҳе Греат СФ Сториэс, 1979.
- ↑ „Реалм оф тҳе Спаcемен“. Тҳе Неw Ёрк Тимес Боок Ревиэw. 1951-02-04.
- ↑ Cонклин, Грофф (Април 1951). „Галахй'с 5 Стар Шелф“. Галахй Сcиэнcе Фиcтион. 59–61-бет.
- ↑ Боок Ревиэwс. Астоундинг Сcиэнcе Фиcтион, Септембер 1951 — 124–125-бет.
Ҳаволалар
- И, Робот титле листинг ат тҳе Интернет спекулятив фантастика ма’лумотлар базаси
- И, Робот ат Опен Либрарй