ИЭЛТС (инглизча: Интернатионал Энглиш Лангуаге Тэстинг Сйстем) – инглиззабон мамлакатда таълим олмоқчи, иммиграция қилмоқчи ёки амалиёт ўтамоқчи бўлган кишилар учун тест синови. Тест она тили инглиз тили бўлмаган инсонларнинг бу тилни қанчалик чуқур билишларини аниқлашга ёрдам беради[1][2].

ИЭЛТС
Акроним ИЭЛТС
Номи Интернатионал Энглиш Лангуаге Тестинг Сйстем
Тест топшириш услуби Стандард имтиҳон, қоғозда ёки электрон қурилма орқали. Асосан икки тури мавжуд, „Аcадемиc“ ва „Генерал Траининг“ ва ИЭЛТС Лифе Скиллс
Компания Бритиш Cоунcил, ИДП, Cамбридге Ассессмент Энглиш
Тил билиш қобилиятлари Тинглаб тушуниш, ўқиб тушуниш, гапириш ва ёзиш
Мақсади Миллати инглиз бўлмаганларнинг инглиз тили даражасини билишини баҳолаш
Бошланган йили 1980, 43 йил аввал
Ўтказилиш даври Тинглаб тушуниш учун тахминан 40 дақиқа (10 дақиқа жавобларни кўчириш учун кетадиган вақт билан), о'қиб тушуниш учун 60 дақиқа, ёзиш учун 60 дақиқа, гапириш учун 11-14 дақиқа, жами тахминан 2 соат ва 55 дақиқа
Тест олинадиган минтақалар 140 дан ошиқ дунё давлатларида 1600 дан ошиқ тест марказларида
Тил инглиз
Йиллик ўртача тест топширувчилар 2018-йил ҳолатига кўра 3.5 миллион
Мезон 0-9 балл оралиг'ида баҳоланади, 0.5 ан қўшилиб боради
Тўлов ўртача 250 АҚСҲ доллари

Австралия, Янги Зеландия давлатларига иммиграция мақсадида ҳужжат топширганлар, Канада, Австралия, Янги Зеландия, Америка, Британия, Ирландия университетларида ўқишни хоҳлаганлар ИЭЛТС тестини топширишлари керак. ИЭЛТС имтиҳонининг якуний баҳосини тан оладиган дунё университетлари мунтазам равишда ошиб бормоқда[1][2].

Баллар

Тестнинг ҳар бир бўлими учун баллар 1 дан 9 гача бўлган шкалада ўлчанади. Сўнг 4 бўлим бўйича ўрта балл ҳисобланади. Энг юқори балл 9[2].

  • 9 – тажрибали фойдаланувчи – эксперт[2]
  • 8 – жуда яхши фойдаланувчи[2]
  • 7 – яхши фойдаланувчи[2]
  • 6 – компетент фойдаланувчи[2]
  • 5 – ўртача фойдаланувчи[2]
  • 4 – чегараланган фойдаланувчи[2]
  • 3 – ниҳоятда чегараланган фойдаланувчи[2]
  • 2 – қисман фойдаланувчи[2]
  • 1 – фойдаланувчи эмас[1][2]

Университетда ўқиш учун ИЭЛТС бўйича ўртача 6.0 баллига эга бўлиш зарур. Агар натижа 5.0 ёки 5.5ни ташкил эца, у ҳолда сиз 6.0 кўрсаткичига эга бўлиш учун шу ўқув юрти қошидаги кўпи билан 30 ҳафта давом этадиган инглиз тили курсларига қатнашишингиз керак бўлади (айрим университетлар ўртача балларини 6.5 деб эълон қилишлари мумкин). Шундай қилиб, ИЭЛТС Аcадемиc модуле бўйича ўтиш балли 5.0[2].

ТАФЕ, коллежлар ва тренинг курслари учун 5.5 миқдоридаги ўртача балл талаб этилади; 4.5 ёки 5.0 натижасига эришиш ҳолларида сиз 5.5 кўрсаткичига эга бўлиш учун шу ўқув юрти қошидаги кўпи билан 30 ҳафта давом этадиган инглиз тили курсларига қатнашишингиз керак бўлади. Демак, талабалик визасини олиш учун ИЭЛТС Генерал Траининг[2] модуле бўйича ўтиш балли 4.5[1][2].

ИЭЛТС ва CЕФР тоэфл

ИЭЛТС бали CЕФР даражаси[3]
9.0 C2
8.5
8.0 C1
7.5
7.0
6.5 Б2
6.0
5.5
5.0 Б1
4.5
4.0
3.5 —
3.0
2.5
2.0
1.5
1.0
0.5 Синовга уринмаган.
0.0

Яна қаранг

Манбалар

Ҳаволалар