IRIS-T
| ИРИС-Т | |
|---|---|
Инфра Рэд Имагинг Сйстем Таил/Тҳруст Веcтор-Cонтроллед | |
| Файл:МАН 7 т мил гл ИРИС-Т СЛ.жпг | |
| Асосий маълумотлар | |
| Тури | ҲҲБР |
| Мақоми | ишлатилмоқда |
| Лойиҳачи |
|
| Лойиҳаланган йили | 1995—2005 |
| Синалган йили | 2000 |
| ҚКга қабул қилинган | 2005-йил декабр |
| Нархи | 400 000 € |
| Фойдаланиш | |
| Асосий фойдаланувчилар |
|
| Бошқа фойдаланувчилар | |
| Асосий техник хусусиятлари | |
| Пастка йўналтиради | |
| ↓Барча техник кўрсаткичлар | |
ИРИС-Т (инглизча: Инфра Рэд Имагинг Сйстем Таил / Тҳруст Вэcтор-Cонтроллед) совутилувчи инфрақизил ўзи йўналтирувчи каллак билан жиҳозланган қисқа масофали «ҳаво-ҳаво» синфига кирувчи ракета. Ракетани лойиҳалаш Германия бошчилигидаги 6 иштирокчи давлат ҳамкорлигида амалга оширилган. Ушбу ракета «АИМ-9 Сидеwиндер» ўрнига ишлаб чиқилган. ИРИС-Т нинг конструкцияси ва компановкаси Япониянинг «04 ААМ-5» ракетасига жуда яқиндир.
Тарихи
1980-йилларда НАТО давлатлари Қўшма Штатлар АИМ-7 Спарроw ракетаси ўрнига ўрта масофага мўлжалланган ҳаво-ҳаво синфига мансуб ракетани ишлаб чиқиши тўғрисида шартнома имзоладилар. Америкаликлар ишлаб чиққан конструксия АИМ-120 АМРААМ, Британия-Германия биргаликда ишлаб чиққан конструксия эса АИМ-132 АСРААМ деб номланди.
1980-йилларнинг охирида Германия Мудофаа вазирлиги ИАБГ[эн]га ҳаво бўшлиғини яқиндан кузатиш ва кучли радар тизимлари билан кўриш чизиғи масофасида иккита самолётнинг яқинлашиш хавфи қанчалик катталигини ўрганиш вазифасини қўйди. Тадқиқотлар натижасига кўра, турли мамлакатларда яшириниш технологияларнинг такомиллашуви, кўплаб самолёт модификациялари ва самолётларнинг турининг кўплиги туфайли идентификация қилиш имкониятлари ишончли натижаларни бермаслиги маълум бўлди. Шу сабабли, учувчилар кўпинча кўриш чизиғига қадар учиб бориб, самолёт турини ўзлари аниқлашдан бошқа иложи йўқ эди.
Тадқиқотга асосланиб, Германия АИМ-132 АСРААМ концепцияси эскирган деб қарор қилинди ва Германия 1989-йил июл ойида ушбу лойиҳадан чиқди. Буюк Британия эса АСРААМ лойиҳасини асл талабларга мувофиқ ишлаб чиқишга қарор қилди.
1990-йилда Германия қайта бирлашгандан сўнг, ГФР Советларнинг Р-73 ракеталарининг катта захираларига эга бўлди (НАТО номи: АА-11 "Арчер"). Р-73 ракетасини ўрганиб чиққан Германиялик мутахассислар ушбу ракета АИМ-9 Сидеwиндер ракетасининг сўнгги модификацияларидан устунроқ деган хулосага келди. П-73 ракеталалари кўпроқ маневрли, узоқроқ парвоз масофаси, самарали тутиб олиш тизимига эга эди ва парвоз ўқидан 45 ° гача бўлган бурчаклардаги нишонларга етиб бориши мумкин эди.
1990-йил охирида Америкаликлар ҳам шунга ўхшаш хавотирларни билдирди ва ИРCCМ (инфраред cоунтер cоунтер меасурес), яъни инфрақизил қарши чоралар (ИРCМ) нинг юқори манёврлиги ва самарадорлигини таъминлаш учун Сидеwиндер ракета конструксиясини янгилашни бошлади. Ушбу дастур АИМ-9Х деб номланди.
Ракетанинг лойиҳаланиши
1996-йил апрел ойида «Боденсеэwерк Девиcе Течнологй» (БГТ). Италия, Швеция, Греция, Канада ва Норвегия билан музокаралар якунланганидан сўнг ҳамкор давлатлар билан ўзаро англашув меморандумини имзолади. Ушбу компания 2004-йилда «Диэҳл Мунитионссйстеме ГмбҲ & Cо» «КГ» билан бирлашиб, «Диэҳл БГТ Дефенсе ГмбҲ анд Cо КГ» компаниясига айлантирилган. Эурофигҳтер ва Торнадо қирувчи самолётлари учун мўлжалланган янги ракета АИМ-9 Сидеwиндер ўрнини босиши керак эди.
1996-йилнинг иккинчи ярмида имзоланган шартномага кўра, Германия ушбу лойиҳани ишлаб чиқиш харажатларининг тахминан 50 фоизини (26,5 миллион немис маркаси) ўз зиммасига олди. Лойиҳалаш 1997-йилда, оммавий ишлаб чиқариш эса 2002-йилда бошланди. Бу вақтга келиб, Диэҳл ушбу ракета макетини шамол туннелида синовдан ўтказган эди. Ўлчамлари Сидеwиндер ракетаси билан бир хил эди, қанотлари ва дум қисми эски версиясига мос эди.
1996-йил август ойида лойиҳани аниқлаш босқичи бошланди. Октябр ойида АИМ-9 Сидеwиндер ва Ф-4 ракеталарида фойдаланилган янги видеоқидирув ва навигация тизими билан жиҳозланган иккита прототип йиғилди. Синов доирасида Дорниэр СК6 нишонлари 5 км масофадан 50° гача бурчак билан (ракета учириш вақтида) ўққа тутилди. Тест босқичи 1997-йил апрел ойида якунланди. АллиэдСигнал Cанада бошқариладиган қуролнинг орқа қисмини ўрта диаметрга қисқартиришга муваффақ бўлди.
1997-йил август ойида лойиҳа иштирокчилари ўзаро англашув меморандумини имзоладилар. 1997-йил октябр ойида Голландия ҳарбий-ҳаво кучлари ИРИС-Т билан синов парвозларини бошлади, бунинг учун Лоcкҳеэд Мартин компанияси Ф-16 қирувчи самолёти учун дастурий таъминотини қисман қайта ёзди. 1997-йил декабр ойи бошида Бундестаг АИМ-9Л ўрнига ИРИС-Т ракетасидан фойдаланишга рухсат берди. Германия эндикда 500 млн. немис маркаси миқдорида ҳисса қўшиб, лойиҳанинг 46 фоизига эга бўлди. Италия (20 %), Швеция (18 %), Греция (8 %), Канада (4 %) ва Норвегия (3 %) ҳам иштирок этди. Ишлаб чиқаришнинг бошланиши 1998-йилда, етказиб бериш эса 2003-йилдан бошланди. Ракета Сидеwиндер ракетаси билан мос, бир хил ўлчамларга ва учириш релсларига эга бўлиши ва рақамли интерфесйдан ташқари аналог интерфейс билан жиҳозланган бўлиши керак эди.
| Мамлакат | Ҳиссаси | Пудратчи | Қайдлар |
|---|---|---|---|
| Андоза:Cоунтрй дата Германия | 46% | Диэҳл БГТ | Бош пудратчи. Инфрақизил йўналтирувчи учун жавобгар. |
| Андоза:Cоунтрй дата Италия | 19% | ФиатАвио | Двигателдаги ишларнинг бир қисмини амалга оширади. |
| Андоза:Cоунтрй дата Швеция | 18з% | Сааб | Маълумотларни қайта ишлаш бўлими (БЦВМ) учун жавобгар. |
| Андоза:Cоунтрй дата Греция | 13% | Пиркал | Жанговар бўлинма учун жавобгар. |
| Андоза:Cоунтрй дата Норвегия | 4% | Наммо | Кейинчалик лойиҳага қўшилди. Двигателдаги ишларнинг бир қисмини амалга оширди. |
| Андоза:Cоунтрй дата Канада | АллиэдСигнал | Кейинчалик лойиҳага қўшилди, тугаш босқичида лойиҳани тарк этди. Ракета тумшуқ қисми ва руллар учун жавобгар. |
2000-йил ўрталарида БГТ компанияси ИРИС-Т асосидаги ерда жойлаштирилувчи зенит-ракетаси устида иш бошлади. ЛФК-НГ Федерал мудофаа технологиялари ва сотиб олиш бошқармаси томонидан молиялаштирилди. Ракета Wиэсел 2 Озелот учун ҳам ишлаб чиқилган ва УҲТ Тигер каби бошқа тизимларда ҳам қўлланиши ва CреwПАДС сифатида ҳам ишлатилиши мумкин. ИРИС-Т ер усти синовлари 2000- ва 2002-йилларда Сардиниядаги Салто ди Қуирра полигонида амалга оширилган.
2000-йил 17-октябрдан 23-октябргача биринчи ИРИС-Т ракеталари юнонларнинг Ф-16 қирувчи самолётидан учирилди. 2000-йил ноябр ойида, бир қатор ўзгаришлардан сўнг, синовлар Швеция ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан Видсел полигонида давом эттирилди. 2001-йил бошида ИРИС-Т ни Эурофигҳтер ва Ф-16 самолётларига интеграция қилиш буюртма олинди. Германия немис ва италиянинг Эурофигҳтер самолётларига интеграциялашуви учун 61,4 миллион евро тўлаган, Греция эса Ф-16 самолётлари учун „бир неча миллион евро“ тўлаган. 2001-йил июл ойида такомиллаштирилган автопилотни синаб кўриш учун ИРИС-Т нинг синов тариқасидаги ўқ узиш жараёнлари якунланди.
2002-йил бошида «Салто ди Қуирра» полигонида Мирач 100/5 дронларига синовдан ўқ отиш амалга оширилди. 2001—2002-йиллар охирида акцияларни қайта тақсимлаш натижасида Канада Эурофигҳтерни ишлаб чиқарувчи мамлакати бўлган Испанияга ўз ўрнини бўшатиб, лойиҳадан чиқди. Энди лойиҳа улушлари Германия учун 46%, Италия учун 19%, Швеция учун 18%, Греция учун 13% ва Испания ва Норвегия учун 4% эди. 2003-йил феврал ойида Германия сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилди, бошқа ҳамкор давлатлар апрел ойида шартнома имзоладилар. Шартноманинг умумий суммаси 1 миллиард еврога баҳоланган. Испания кейинчалик ИРИС-Т ни Ф/А-18C самолётига интеграция қилишга қарор қилди.
2003-йил октябр ойида жанговар каллаксиз бўлган Метеор Мирач-100/5 дронлари эттита тўғридан-тўғри зарба билан йўқ қилинди. 2005-йил бошида ҳамкор давлатлар билан 4000 та ракета етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. Германия 1250 та, Испания 700 та ракетага буюртма берди.
2005-йил 5-декабрда Луфтwаффе ракеталарнинг биринчи партиясини олди.
Конструкцияси
Ракета бешта модулни ўз ичига олади:
- электрон ускуналар ва совутиш;
- йўналтирув тизимлари;
- жанговар каллак;
- бошқарув элементлари билан жиҳосланган двигател;
- портлатгич.
ИРИС-Т ракетасида ТЕЛЛ ўзийўналтирувчи инфрақизил каллаги ўрнатилган. Совутгичлар ташувчини ишга тушириш мосламасида жойлашган. ИРИС-Т ўрнатилган дестабилизаторлар, тўртта қанот ва баландлик рулларига эга. Ҳар бир рул ўзининг электро механик тизими билан жиҳозланган.
Тактик ва техник хусусиятлар
- Узунлиги: 2.936 м
- Диаметри: 0,127 м
- Қанотлари кенглиги: 0,350 м
- Бошланғич вазни: 87,4 кг
- Учиш масофаси: ~25 км
- олд ярим шарда
- орқа ярим шарда
- Учиш баландлиги: 20 км гача
- Парвоз тезлиги: 3 М гача (1020 м/с ёки 3672 км/соат)
- Каллагии: парчаланувчи-фугасли
- Жанговар каллагининг оғирлиги: 11,4 кг
- Портлатгич: фаол радиолокацион
- Двигатели: РДТТ
- Ташувчи самолётлар: Торнадо, Ф/А-18 Ҳорнет, Эурофигҳтер Тйпҳоон, Ф-16 Фигҳтинг Фалcон, Сааб ЖАС 39 Грипен
Модификациялари
ИДАС
ИДАС (инглизча: Интераcтиве Дэфенcе анд Аттаcк Сйстем фор Субмаринес) немис денгиз флоти сув ости кемаларининг 212А лойиҳаси доирасида қуроллантириш учун мўлжалланган ракетанинг денгиз версиясидир. ИДАС ҳаво ҳужуми қуролларини, кичик ва ўрта сув усти кемаларини ёки қирғоқ чизиғидаги нишонларни ўққа тутиш учун мўлжалланган. Учиш масофаси тахминан 20 км Ракета сув ости кемаларининг тумшуқ қисмидан учирилади. Сув остида бир муддат ҳаракатланади ва сув сиртига чиққач ҳаво орқали учади. Ракета инфрақизил ўзи йўналтирувчи каллак билан жиҳозланган.
Ракетанинг узунлиги — 2,5 м, калибри — 240 мм, диаметри — 180 мм, бошланғич учиш оғирлиги — 120 кг.
ИРИС-Т СЛ
ИРИС-Т СЛ (инглизча: ИРИС-Т Сурфаcе Лаунч) — ИРИС-Т варианти ердан туриб учириш шароитларига мослаштирилган бўлиб, у американинг МЕАДС ракетага қарши мудофаа тизимининг ПАC-3 ракеталарига қўшимча сифатида ишлатилиши керак. Илк синовлар 2009-йил охирида Жанубий Африкадаги Оверберг полигонида ўтказилди.
ИРИС-Т СЛ вертолётлар, самолётлар, шунингдек, кемага қарши, радарга қарши ва бошқа турдаги ракеталарни уришга қодир [1][2]
-
Ракета тури ИРИС-Т СЛ .
-
ИРИС-Т СЛ учун УМ фрагменти.
Операторлар
- Андоза:Cоунтрй дата Австрия — 2022-йил ҳолатига ко'ра қуролли кучларда фойдаланилади;
- Андоза:Cоунтрй дата Германия — 2022-йил ҳолатига ко'ра қуролли кучларда фойдаланилади;
- Андоза:Cоунтрй дата Греция — 2022-йил ҳолатига ко'ра қуролли кучларда фойдаланилади;
- Андоза:Cоунтрй дата Испания — 2022-йил ҳолатига ко'ра қуролли кучларда фойдаланилади;
- Андоза:Cоунтрй дата Италия — 2022-йил ҳолатига ко'ра қуролли кучларда фойдаланилади;
- Андоза:Cоунтрй дата Норвегия — 2022-йил ҳолатига ко'ра қуролли кучларда фойдаланилади;
Саудия Арабистони — 2022-йил ҳолатига ко'ра қуролли кучларда фойдаланилади;- Андоза:Cоунтрй дата Таиланд — 2022-йил ҳолатига ко'ра қуролли кучларда фойдаланилади;
- Андоза:Cоунтрй дата Украина — ИРИС-Т СЛМ етказиб берилиши кутилмоқда[2][3];
- Андоза:Cоунтрй дата Швеция — 2022-йил ҳолатига ко'ра қуролли кучларда ИРИС-Т и 8 та, ИРИС-Т СЛС мавжуд;
ЖАР — 2022-йил ҳолатига ко'ра қуролли кучларда фойдаланилади.
Манбалар
- ↑ „ИРИС-Т СЛ Сурфаcе-то-Аир Гуидед Миссиле“ (эн-УС). Аирфорcе Течнологй. 2022-йил 1-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-июн.
- ↑ 2,0 2,1 Wеслей Cулп. „А Гаме Чангер? Германй то Сенд ИРИС-Т СЛ Аир Дефенсе Сйстем то Украине“ (эн-УС). 19ФортйФиве (2022-йил 3-июн). 2022-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-июн.
- ↑ „Диэсе Wаффен лиэферт Деуцчланд ан диэ Украине“ (де). www.здф.де. Қаралди: 2022-йил 22-июн.
Ҳаволалар
- Авиация энциклопедияси
- (олм.) Ленкфлугкöрпер Луфт-Луфт Оф. Диэҳл БГТ Дефенcе веб-сайти