ИСО 37001 Коррупсияга қарши бошқарув тизимлари — Талаблар ва қўллаш бўйича кўрсатмалар[1] — 2016-йилда Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ИСО) томонидан эълон қилинган бошқарув тизими стандарти. Номидан кўриниб турибдики, ушбу стандарт коррупсияга қарши бошқарув тизими (АБМС)ни яратиш, жорий этиш, ишлатиш, сақлаб туриш ва доимий равишда такомиллаштириш учун зарур бўлган талабларни белгилайди. Шунингдек, у ташкилотларнинг мазкур талабларга риоя қилишида қўллаши мумкин бўлган амалий ёндашувлар ва чоралар бўйича кўрсатмалар беради[2].

Мазкур стандарт ИСО Лойиҳа қўмитаси ИСО/ПC 278, Коррупсияга қарши бошқарув тизимлари томонидан ишлаб чиқилган. Кейинчалик ИСО/ТC 309 Ташкилотларни бошқариш техник қўмитаси ташкил этилди ва ИСО 37001 стандартига техник хизмат кўрсатиш ҳамда унинг келгусидаги ривожлантириш ишлари ушбу қўмита аъзолари томонидан амалга оширилади[3].

Коррупсияга қарши бошқарув тизими ташкилотларга порахўрликка қарши курашда ёрдам беришни мақсад қилади. Бунинг учун у ҳалоллик, шаффофлик ва қонунларга риоя қилиш маданиятини шакллантиришга хизмат қиладиган тартиб-таомиллар, сиёсатлар ва назорат механизмларини жорий этишни талаб қилади.

ИСО 37001 фақат порахўрлик масалаларига тааллуқлидир. Коррупсияга қарши бошқарув тизими эса ташкилотнинг порахўрликни олдини олиш, аниқлаш ва унга жавоб қайтариш бўйича имкониятларини кучайтириш, шунингдек, ташкилот бажариши лозим бўлган коррупсияга қарши қонунлар ва мажбуриятларга риоя этишни таъминлашга хизмат қилади. ИСО 37001 фирибгарлик, картеллар, пул ювиш ёки коррупсияга алоқадор бошқа фаолиятларни алоҳида тартибга олмайди.

Коррупсияга қарши бошқарув тизими мустақил алоҳида тизим сифатида жорий этилиши ёки, масалан, ИСО 9001 Сифат менежменти тизими каби аллақачон амал қилаётган бошқарув тизимига интеграция қилиниши мумкин. Ташкилот коррупсияга қарши бошқарув тизимини сифат, атроф-муҳит ёки хавфсизликка оид бошқа тизимлар билан биргаликда ёки уларнинг бир қисми сифатида жорий этишни танлаши мумкин.

Тарихий асос

Мазкур стандарт ИСО техник қўмитаси ИСО/ТC 309 томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, қўмитага ҳуқуқшунос Неилл Стансбурй раислик қилган. Стандарт биринчи марта 2016-йил 15-октабрда нашр этилган. Уни яратишда Халқаро савдо палата, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ОЭCД), Халқаро шаффофлик ва бошқа бир қатор ташкилотларнинг мавжуд кўрсатмалари асос бўлган[4]. Шунингдек, стандарт АҚШ Адлия вазирлиги, АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржа комиссияси, Буюк Британия Адлия вазирлиги каби йирик халқаро тартибга солувчиларнинг кўрсатмаларини ҳам ўз ичига олган[5].

Ушбу стандартни Сингапур ва Перу ҳукуматлари ўзларининг коррупсияга қарши бошқарув тизимлари учун қабул қилишди. Стандарт, шунингдек, Шенжен Стандарти — Хитойнинг Шенжен шаҳри томонидан 2017-йил июн ойида нашр этилган расмий коррупсияга қарши стандарт — учун асос бўлиб хизмат қилган. Миcрософт ва Wалмарт каби йирик компаниялар ҳам ИСО 37001 сертификатини олиш ниятини билдирган[6].

Стандартнинг асосий талаблари

ИСО 37001:2016 стандарти „ИСО Олий даражадаги тузилма (ҲЛС)“га асосланади ва қуйидаги 10 та асосий бўлимдан иборат:

  1. Қўлланилиш соҳаси
  2. Норматив ҳаволалар
  3. Атамалар ва таърифлар
  4. Ташкилотнинг контексти
  5. Лидерлик
  6. Режалаштириш
  7. Қўллаб-қувватлаш
  8. Фаолият
  9. Ишлаш самарадорлигини баҳолаш
  10. Такомиллаштириш

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Интернатионал Организатион фор Стандардизатион, ИСО 37001 — Анти-бриберй манагемент сйстемс
  2. ↑ „ИСО 37001:2016(эн) Анти-бриберй манагемент сйстемс“. www.исо.орг. Қаралди: 2024-йил 10-феврал.
  3. ↑ „ИСО/ТC 309 - Говернанcе оф организатионс“ (эн). ИСО (2021-йил 9-декабр). Қаралди: 2024-йил 10-феврал.
  4. ↑ „ИСО публишес поwерфул неw тоол то cомбат бриберй“ (эн). ИСО. Қаралди: 2017-йил 31-июл.
  5. ↑ „Жеррй Фанг: Лоcал Чинесе регулатор девелопс анти-бриберй манагемент сйстем басед он ИСО 37001 - Тҳе ФCПА Блог - Тҳе ФCПА Блог“ (эн). www.фcпаблог.cом (2017-йил 31-июл). Қаралди: 2017-йил 31-июл.
  6. ↑ „Миcрософт анд Wал-Март сеэк ИСО 37001 Анти-Бриберй Cертифиcатион - Тҳе ФCПА Блог - Тҳе ФCПА Блог“ (эн). www.фcпаблог.cом (2017-йил 11-май). Қаралди: 2017-йил 31-июл.

Ҳаволалар

  • ИСО 37001—Анти-бриберй манагемент сйстемс
  • ИСО ТC 309—Говернанcе оф организатионс