Ибикон — чиқиш сигналини кучайтириб берадиган узатувчи телевизион трубка.

Ёруғлик таъсирида ибикон фотокатоди билан нурлатиладиган электронлар (фотоэлектронлар) электр майдон билан тезлатилади ва нишон сиртига урилади; нишон фотокатод томонига қаратиб юпқа алуминий қопланган диэлектрик парда (плёнка) дан иборат. Алуминий парда катта тезликдаги электронларни яхши ўтказади. Электронлар диэлектрик пардадан ўтганда унинг электр ўтказувчанлиги электронлар сонига қараб кўп (1000 ва ундан ортиқ) марта кучаяди. Бу ҳодиса уйғотилган ўтказувчанлик дейилади. Қарама-қарши томонидан диэлектрикнинг барча пардаси электрон нур билан зарядланади; бунда нур телевизион тасвирни потенсиаллари бир хил бўлгунга қадар ёяди. Ибикон турли телевизион аппаратларда қўлланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил