Ибн (арабча: ابن‎‎) — айрим шарқ халқларида эркак исмлари таркибида келувчи сўз. Ўтмишда Туркистон халқлари ўртасида ҳам қўлланган. Ўғли маъносини ифодалайди. Масалан, Аҳмад ибн Муҳаммад — Муҳаммад ўғли Аҳмад. И. иззат ва ҳурматини ифодалаш учун (мас, Ибн Сино, Ибн Баттута) ёки шахснинг авлод-аждодларини таъкидлаш, санаб кўрсатиш учун (мас, Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Касир алфарғоний) ҳам хизмат қилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил