Абу Умар Амад ибн Муҳаммад ибн ал-Аси ибн Аҳмад ибн Сулаймон ибн Айси ибн Даррож ал - Андалусий ал-Касталлий. 958 йили апрелида (347 ҳижрий мухаррам) санхаж қабиласининг бербер оиласида туг’илди. Бу қабила вакиллари мусулмонлардан биринчи бо’либ, 711 йили Испанияга кириб келган эдилар. Ибн Даррож бошқа шоир ва олимлар каби мадрасаларда о’ша давр барча илмларидан таҳсил олади. Испанияда бу даврда ал Мансур ҳукмронлик қиларди. Шунинг учун 992 йили Кордовога келган ибн Даррож ал Мансур шарафига о’зининг биринчи қасидасини ёзади. Ал Мансур о’з атрофига ко’зга ко’ринган адиб ва шоирларни то’плаган, улар ҳаммаси ма'лум имтиҳонлардан о’тган эдилар. Имтиҳонлардан о’тган шоирларгина “Шоирлар девони”га киритилар, шундан кейингина улар расмий шоир ҳисобланиб, ойлик маош билан та'минланар эдилар. Ибн Даррожнинг биринчи чиқишидаёқ уни “Шоирлар девони”ги киритилди, бироқ уни ко’ролмаганлар ҳам бо’лди. Шу боис у 992 йили 2 декабрида обро’ли мажлис олдида иккинчи имтиҳондан о’тди. Бу гал у ал Мансур саройилда катта қасида о’қиб берди. Унда шоир Амирийлар сулоласига бо’лган  о’зининг самимий садоқати ва о’з ҳукмронининг фазилатлари шон шуҳрати уни “Имоннинг ҳимоячиси”экани ҳақида то’либ, тошиб гапиради.

Ибн Даррож 16 йил давомида Амирийлар давлатининг ҳам шоири, ҳам тарихчиси сифатида ҳар бир воқеага о’з муносабатини билдириб турди. У о’з мадҳияларига жангларда чавандозларнинг корсатган қаҳрамонликларини қуйидагича мадҳ этади.

Шерлар о'кирар, байроқлар, худди уларнинг юрагига о'рнатилгандек   шамолда бир-бирига уриларди …

Ва замин ҳам қаҳрамонлардан қорққандек титрар,

Чавандозларнинг ко'плигидан ҳавода чанг-то'зон ко'тариларди.

Шу туфайли у бутун Андалусия бо'йича машҳур бо'либ кетди. Бироқ ал Мансурнинг вафоти сарой шоирларининг тарқалиб кетишига сабаб бо’лди. Чунки янги халифа отаси давридаги шоирларни саройда қолдирган бо’лса-да, шоирлар ва уларнинг ше'рларига унча аҳамият бермади. Яхши ше'рни ёмон ше'рдан ажрата билмади. Кетма-кет халифаларнинг о’згариши сарой шоирлари аҳволини ог’ирлаштирди. Шунинг учун бошқа шоирлар каби ибн Даррож ҳам Кордовадан Сеутуга- Али ибн Ҳаммуд саройига келади ва албатта унга баг’ишлаб бир қасида ёзади.

О’зининг бу Шимолий Африкага қилган сафари ма'қул келмай яна Испанияга қайтади. 1014-1018 йиллар у Алмерия, Валенсия, Хатив, Таргос деган шаҳарларга боради ва у ерда о’з бахтини қидиради. Бироқ ҳеч ерда қо’ним топа олмайди. Саккиз йиллик саргардонликдан со’нг ибн Даррож Сарагосга - Тужибийлар сулоласи саройига келади ва бу ерда о’н йил хизмат қилади.

У жуда ко’п қасидалар ёзади ва 1030 йили шу ерда вафот этади.

Ибн Даррож ижоди то’рт даврга бо’линади.

1. Ал Мансур саройига келишдан олдинги давр.

2. Амирийлар саройидаги давр (992-1009 йй.)

3. Саргардонлик йиллари. (1009-1018йй.)

4. Тужибийлар саройидаги давр (1018-1028йй.)

Мана шу то'рт даврда энг муҳими бу Кардовода Амирийлар саройидаги даврдир. Бу даврда шоир 70 дан ортиқ асар яратди. Шулардан 30 дан ортиги ал Мансурга аталган мадҳиялардир. Ибн Даррож о'з ижодида бой Шарқ ан'аналарини давом эттирди.

Хл аср бошларида Кордова халифалигининг таназзулга юз тутиши, Андалузияда ко'пгина амирликларнинг пайдо болиши  араб - испан адабиёти ривожига ҳеч қанча то’сиқ бо’лолмади.

ХИ асрнинг бошида Кордова халифалигининг парчаланиши ҳамда Андалузияда кўплаб майда подшоликларнинг шаклланиши Андалузия адабиётининг ривожланишда давом этишига халал бермади. Эндиликда Кордова билан бир қаторда адабий ҳаёт марказларини Севиля, Бадахос, Валенсия, Мурсия, Хаэм, Гранада, Алмерия, Маёрка ороли ташкил қилган.[1]

  1. ↑ Зиявуддинова М. Мумтоз араб адабиёти, 2011.