Ibn Habal
Муҳаззиб ад-Дин Абул-Ҳасан Али ибн Аҳмад Ибн Ҳабал (арабча: مهذب الدين أبي الحس علي بن أحمد ابن هبل) Ибн Ҳабал (арабча: ابن هَبَل) номи билан танилган (тахм. 1122–1213) – бағдодлик араб табиби ва олими[1]. Асосан Китаб ал-Мухтарат фит-тиб (арабча: كتاب المختارات في الطب), яъни „Тиббиёт бўйича танланганлар китоби“ номли тиббий тўплами билан машҳур бўлган[2]. Асар 1165-йилда Мосулда (Бағдоднинг шимоли) ёзилган бўлиб, Ибн Ҳабал умрининг катта қисмини шу ерда ўтказган.
Буйрак ва қовуқ тошлари ҳақидаги боблар П. де Конинг томонидан таҳрир қилиниб, франсуз тилига унинг Траитé сур ле cалcул данс лес реинс эт данс ла вессиэ (1896) асарида таржима қилинган[3]. Бошқа бобларни эса Дороте Тиз Диэ Леҳрен дер арабисчен Медизинер Табари унд Ибн Ҳубал üбер Ҳерз, Лунге, Галленбласе унд Милз (1968) асарида таржима қилган[4].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Вернет, Ж. Ибн Ҳубал ин Тҳе Энcйcлопаэдиа оф Ислам. CД-РОМ Эдитион в 1.0. (Леиден: Брилл, 1999).
- ↑ ҳттп://wорлдcат.орг/оcлc/122722206 [баре УРЛ]
- ↑ ҳттп://wорлдcат.орг/оcлc/14806460&реферер=бриэф_ресулц[сайт ишламайди] [баре УРЛ]
- ↑ ҳттп://wорлдcат.орг/оcлc/14480866&реферер=бриэф_ресулц[сайт ишламайди] [баре УРЛ]