Ibn Hurdodbeh
Qiyofa
Ибн Ҳурдодбеҳ Абулқосим Убайдуллоҳ Ибн Абдуллоҳ (820-913) – географ ва тарихчи. Эронда туғилган, Бағдодда маълумот олган.
Жибал вилояти (Эроннинг шимоли-ғарбида) алоқа маҳкамаси бошлиғи вазифасида ишлаган. Мусиқа, тарих, метеорология, пазандачиликдан ҳам хабардор бўлган. Ибн Ҳурдодбеҳнинг арабча бизгача етиб келган илк географик баёний услубдаги „Китоб масолик ул-мамолик“ (Мамлакатларга борадиган йўллар ҳақида китоб) асарида, жумладан, Каспий денгизи бўйидан то Ғарбий ва Шарқий Туркистонгача бўлган ҳудуддаги мамлакатлар ва уларнинг аҳолиси, шаҳарлар орасидаги масофа, йўллар, аҳолидан олинадиган солиқлар ҳақида муҳим маълумотлар бор[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |