Ibn Kammod
Абу Жа’фар Аҳмад ибн Юсуф ибн Каммод (араб. أحمد بن يوسف ابن الكماد, ваф. 1195) – Андалуснинг Севиля шаҳрида туғилган мусулмон араб астрономи. У Кордовада Зарқолийнинг шогирдларидан та’лим олгани ма’лум. Унинг “ал-Кавр ала ад-давр”, “ал-Амад ала ал-абад” ва “ал-Муқтабас” каби асарлари уни нафақат Пиреней ярим оролида[1], балки бутун Шимолий Африкада, хусусан, астроном Ибн Ишоқ Тунисий унинг асарларига шарҳ ёзган Тунисда машҳур қилди.
“Китоб мафотиҳ ал-асрор” астрологик асари ҳам унга тегишли бўлиб, у Ибн Ҳоим Ишбилийнинг “ал-Зиж ал-комил” асарида қаттиқ танқид қилинган[2].
Манбалар
- ↑ Трíас, Роландо А. Лагуарда (1992). Аcлараторио cоломбино (ин Спаниш). Мусео Дидаcтиcо Артигуиста.
- ↑ Cомес, Мерcè (2007). "Ибн ал‐Каммāд: Абū Жаʿфар Аḥмад ибн Йūсуф ибн ал‐Каммāд". Ин Тҳомас Ҳоcкей; эт ал. (эдс.). Тҳе Биограпҳиcал Энcйcлопедиа оф Астрономерс. Неw Ёрк: Спрингер. пп. 559–60. ИСБН 978-0-387-31022-0. (ПДФ версион)