Ibn Manda
Муҳаммад ибн муҳаддис Абу Яъқуб Исъҳоқ ибн ҳофиз Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Яҳё ибн Манда ал-Абдий ал-Исбаҳоний (Абу Абдуллоҳ) — муҳаддис. У милодий 923-йил (ҳижрий 311-йил) таваллуд топган. Асли мажусийлардан бўлиб, Исбаҳон фатҳ этилганидан кейин Исломни қабул қилган. Илм талаби билан Найсобур, Бағдод, Миср, Дамашқ, Марв, Бухоро, Тараблус, Тиннис ва Ғаззада бўлган. Илм йўлида у кишидан кўра кўп сафарда юрган, жуда кўп ҳадис билган ва 1700 шайхдан ҳадис ривоят қилган. Унинг „ал-Имон“ („Ишонч“), „ат-Тавҳид“ („Яккахудолик“), „ас-Сифот“ („Сифатлар“), „ат-Тарих“ („Ўтмиш“), „аш-Шуюх“ („Шайхлар“), „Маърифат ас-саҳоба“ („Саҳобаларни таниш“), „Фатҳ ал-боб фи-л-куно ва-л-алқоб“ („Куня ва лақаблар тўғрисидаги эшикни очиш“) ва бошқа асарлари бор. Саксон тўрт йил умр кўриб, милодий 1004-йил (ҳижрий 395-йил) зулқаъда ойининг охирги кунларида вафот этган. У уламолардан, уламолар ҳам ундан ҳадис ривоят қилганлар[1].
Ибн Манда | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | милодий 923-йил (ҳижрий 311-йил) |
| Вафоти | милодий 1004-йил (ҳижрий 395-йил) |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | муҳаддис |
Манбалар
- ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 81-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.
| Ушбу мақолада Ренессанс олимлари қомуси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |