Ibn Muqla
Ибн Муқла (тўлиқ исми Абу Али Муқаммад бинни Али бинни алҳасан ибн Муқла, 886—940) — машҳур хаттот, тилшунос олим, давлат арбоби. Араб ёзувини ислоҳ қилиб, ҳарфларнинг ўзаро мутаносиблигини яратган. Куфий хати асосида араб ёзувининг муҳаққақ, сулс, райҳоний, насх, тавқе, риқо, таълиқ каби асосий хат усулларини ихтиро қилган. Айрим маълумотларга кўра, араб алифбосидаги нуқта (ҳаракат) лар ҳам И. М. томонидан киритилган. Бу, ўз навбатида, қад. ёзма ёдгорликларни хатосиз тўғри ўқиш имконини берган. ХВИ аср адиби Кози Аҳмаднинг "Рисола оид ба хаттотон ва наққошон" ("Хаттотлар ва наққошлар ҳақида рисола") асарида И. М. ҳақида, унинг моҳир котиблиги ҳақида муҳим маълумотлар келтиради. Ҳаёти оғир кечган (ўнг қўли кесиб ташланганда, чап қўли билан ёза бошлаган) И. М. фо-жиали ҳалок бўлган.
Адабиётлар
- Муродов А., Ўрта Оеиё хаттотлик санъати тарихидан, Т., 1971[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |