Ibn Rushd
Ибн Рушд Абдулвалид Муҳаммад (арабча: ابن رشد)(лотинча: Аверроэс) (1126-йил, Кордова — 10-декабр 1198-йил, Марокаш) — араб файласуфи ва табиби, Андалусия ва Марокашда яшаган, қози ва сарой ҳақими бўлган. Аристотел асарларига шархлар ёзган. Ғазолий таълимотига қарши "Таҳофут ут-таҳофут" ("Раддиятни рад этиш") асари билан фалсафада муайян ўрин тутади. Ибн Рушд икки ҳақиқат назариясини илгари суриб, билимни эътиқодга, фалсафани илоҳиётга қарама-қарши қўйди ҳамда фаннинг, инсон ақлининг ролига юқори баҳо берди. Ибн Рушд киши олий камолотга зикру сано орқали эмас, балки илмий-фалсафий билим орқали эришади, деб ҳисоблаган. Ўз даврининг илғор кишиси бўлган Ибн Рушд адолатли жамият қуришни, хотин-қизларга тенг ҳуқуқ берилишини, ҳурлик ғояларини тарғиб қилди. [манба келтириш керак]
Ибн Рушд ғоялари ўрта аср фалсафасига катта таъсир кўрсатди (қаранг Аверроизм). Ибн Рушд 7 жилдли қомусий тиббий асар "Китоб ал-куллиёт" (тиббиёт бўйича умумий қўлланма) муаллифидир.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |