Ибодулла Назруллаев (1927, Ғиждувон) — уста кулол, Ғиждувон кулоллик мактабининг 6-авлод вакили. Ғиждувон кулоллик анъаналарини ривожлантирган. Ғиждувонлик уста Усмон Умаровдан ҳунар ўрганган. Н. яратган буюмлар (коса, лаган, пиёла ва бошқалар) бе-заги нафис ранглар уйғунлиги ва жилоси, мужассамотлар ечими ҳамда жозибаси билан ажралиб туради, анъанавий ислимий, ҳандасий нақшларни кенг қўллаган. Н. ижодида реал мужассамотлар билан бир қаторда афсонавий қуш тасвирлари ҳам ўз аксини топган. Айниқса, устанинг товус тасвири туширилган (товоқилабгардон каби) лаганлари машҳур; қошия нақшларда анъанавий тўлқинсимон ўсимлик новдалари тасвири, ҳандасий нақшларни кенг қўллайди.[1]

Ибодулла Назруллаев

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил