Ibodulla sulton
Qiyofa
Ибодулла султон (?—1586) — шайбоний султонлардан, Абдуллахон ИИ нинг иниси. Искандархон (1563—1583) ва Абдуллахон ИИ (1583—98) ҳукмронлигининг дастлабки йилларида Самарқанд ҳокими бўлган. 1583 йил Абдуллахон билан оралари бузилган, Абдуллахон Андижонда исён кўтарган Исфандиёр султонга қарши қўшин тортганда Ибодулла султон унга кўшилишдан бош тортган. Дўстум султон (Тошкент ҳокими), Исфандиёр султон (Андижон ҳокими) ва Ўзбекхон (Ҳисор ҳокими) билан Абдуллахонга қарши иттифоқ тузиб (1586 йил 3 август) Ибодулла султон бошлиқ қўшин Бухоро атрофини талон-торож қилган. 16 августда фитначилар томонидан ўлдирилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |