Иброҳим (арабча: ابراهيم‎‎) — Қуръонда номи зикр этилган пайғамбарлардан бири, ўзидан кейин ўтган барча пайғамбарларнинг бобокалони, араблар ва яҳудийларнинг умумий аждоди. Иброҳим (алайҳиссалом) тўғрисидаги қисса Қур'они каримнинг кўпгина сураларида, жумладан, Бақара, Оли Имрон, Ан'ом, Тавба, Ҳуд, Иброҳим, Ҳижр, Наҳл, Марям, Анбиё, Ҳаж, Шу'аро, Анкабут, Соффат, Зухруф, Зориёт ва бошқа сураларда ҳикоя қилинади. Иброҳим (алайҳиссалом)нинг исмлари Қур'они каримнинг етмишга яқин жойида зикр қилинади. Иброҳим (алайҳиссалом)[5] Аллоҳнинг чин дўсти (ҳалилуллоҳ), имом, сиддиқ ва ҳаниф деб таърифланади. Яҳудий-христиан диний адабиётларида Авраам номи билан маълум.

Иброҳим
ابراهيم
Унвони Ҳалилуллоҳ, Абул-Анбиё
Шахсий маълумотлар
Вафоти
Турмуш ўртоқ(лар)и Сора
Ҳожар (мисрлик жория)
Фарзандлари
Ота-онаси
  • Тасоруҳ (отаси)
Танилган соҳаси Иброҳим турли динларда: Яҳудийлар халқининг анъанавий асосчисиларидан бири[1][2], Христианларнинг руҳий аждоди[3], асосан, Ислом дини пайғамбари[4]
Қариндошлар

Пайг'амбарлик ҳаётлари

Бобилда таваллуд топган. Ҳаёти давомида ёлғиз Аллоҳга ибодат қилганлар ва о'з қавмини ҳам ана шунга даъват қилганлар. Улар билан баҳслашган, аммо ишонтира олмагач, қавмлари сиғиниб юрган ҳамма бутларни синдириб ташлаган. Шу сабабли қавми у зотни ёндириб юбормоқчи бўладилар. Аммо Иброҳим (алайҳиссалом) Аллоҳнинг иродаси билан оловдан соғ-саломат чиққанликлари Қуръонда баён қилинган.

Аждод ва авлодлари

Қуръонда айтилишича, Аллоҳ Иброҳим (алайҳиссалом) қариганларида У зотга икки фарзанд ато этган. Булар Исмоил ва Исъҳоқ (алайҳимуссалом)лардир. Исмоил (алайҳиссалом) Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг катта бобоси, Исъҳоқ (алайҳиссалом) эса Исо (алайҳиссалом) ва ундан аввал ўтган пайғамбарларнинг катта бобосидир. Маккаи мукаррамада Байтуллоҳ (Аллоҳнинг уйи)нинг бунёд бўлиши ҳамда ислом арконларининг беш фарзи — ҳаж қилиш Иброҳим (алайҳиссалом)га бориб тақалади. Каъба (Байтуллоҳ)даги "Иброҳим мақоми“ мусулмонлар зиёратгоҳидир. Диний адабиёт ягона худога эътиқод қилиш, қурбонлик учун одам ўрнига жонивор сўйиш ва хатна қилиш ҳам Иброҳим (алайҳиссалом) билан боғлиқдир.

Иброҳим (алайҳиссалом)нинг насаблари Нуҳ (алайҳиссалом)га бориб тақалади. Ибн Касир о'з китобларида шундай келтирадилар: "Иброҳим ибн Тасаруҳ ибн Ноҳуд ибн Соруғ ибн Ро'ав ибн Фолиғ ибн Обир … ибн Сом ибн Нуҳ (алайҳиссалом)".[6] Нуҳ (алайҳиссалом) билан Иброҳим (алайҳиссалом) ўртала­ри­даги муддат 3000 йилдан зиёдроқни ташкил этади. Албатта, бу шунчаки тахмин бо'либ, аниқ сана мавжуд эмас.

Яшаган жойлари

Иброҳим (алайҳиссалом) Ироқнинг Бобил ерларида дунёга келганлар. Ибн Касир айтадилар: Ибн Асокир Икримадан ривоят қи­ладилар: Иброҳим (алайҳиссалом)нинг кунялари «Абу Зойфан» («Меҳмонлар отаси») эди. Айтишадики, оталари Тасоруҳнинг ёши эллик еттига кирганда Иброҳим, Ноҳур ва Ҳорон исмли ўғил кўради. Буларнинг орасида Иброҳим (алайҳиссалом) ўртанчаси эдилар. Тасоруҳнинг Ҳорон исмли ўғлидан Лут (алайҳиссалом) дунёга келдилар. Ҳорон отаси ҳаётлик чоғида Калдон ерида вафот этади. Бу сийрат аҳ­ли ва та­рихчилар наздида энг машҳур, саҳиҳ хабар ҳисобланади.

Ба'зи манбаларда Иброҳим (алайҳиссалом) Дамашқнинг Ғута водийсида туғилганликлари айтилган. Сўнгра Иброҳим ўз ота­лари билан Калдондан Кан'онга ҳижрат қиладилар. Шундан кейин Ҳоронда қўним топадилар, у ерда Ҳорон подшоҳининг қизи Сорага уйла­надилар. Бу қавм юлдузларга сиғинар эди. Манбаларда Иброҳим (алайҳиссалом)нинг 175 йил умр кўрганликлари, ўғиллари уни Мадинатул Халил (Г'арбий соҳил, Фаластин)га дафн этганлиги ёзилган. Бу қабр ҳозир зиёратгоҳ ҳисобланади[7].

Манбалар

  1. ↑ Левенсон 2012, с. 3.
  2. ↑ Мендес-Флоҳр 2005.
  3. ↑ Левенсон 2012, с. 6.
  4. ↑ Левенсон 2012, с. 8.
  5. ↑ Алайҳиссалом - Исломда пайг'амбарларга ҳурмат юзасидан ишлатилувчи со'з
  6. ↑ «Ал-Бидоя ван-ниҳоя», Биринчи жилднинг 15-саҳифаси. 
  7. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар