Ibrohim Hamroyev
Иброҳим Ҳамроев (1916.25.12, Бухоро — 1999.17.1, Тошкент) — композитор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1975), Ўзбекистон халқ артисти (1988). Тошкент консерваторияси (А. Ф. Козловский синфи; 1945)ни тугатган. 1939-йилдан Тошкент консерваториясида педагог (1977-йилдан доцент). Тошкент мусиқа билим юрти директори (1950—1957). Опералар („Ойжамол“, 1969; „Чўл чақмоғи“, 1973), мусиқаткдрама ва комедиялар („Шоирнинг орзуси“, „Мели хоббону Наби товон“, „Бир ғунча очилгунча“), вокал-симфоник асарлар („Ўзбекистон хотин-қизлари“ кантатаси ва бошқалар), оркестр жўрлигида чанг учун, фортепиано жўрлигида рубоб учун консертлар, қўшиқлар („Тингланг мени, сайёралар“, „Ўзбекистоним менинг“ ва бошқалар), шунингдек, болалар учун мусиқали спектакллар, хорлар муаллифи. Мусиқа ўқув юртлари учун дарслик ва методик қўлланмалар ёзган (2 қисмли „Солфежио“, Т., 1971, 1978 ва бошқалар). Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1959, 1970).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |