Иброҳим Инал (шунингдек, Иброҳим Йинал[1], 1060-йилда вафот этган) Салжуқийлар давлати ҳарбий саркардаси, ҳокими ва шаҳзодаси (мелик) бўлган. Салжуқбекнинг ўғли Юсуф Йиналнинг фарзанди, Салжуқ Ғозийнинг набираси[1]. Бир онадан туғилган султон Тўғрулбек ҳамда Чегри Бейларнинг ўгай укаси. Мосул (Ироқ) ва Ганжа (Озарбайжон) ҳокими лавозимларида хизмат қилган.

Иброҳим Инал
Таваллуди 1000-йиллар
Вафоти тах. 1060
Бағдод, Аббосийлар халифалиги (ҳозирги Ироқ)
Фуқаролиги Салжуқийлар
Хизматдаги йиллари 1040-йиллар – 1060
Қўмондонлик қилган Буюк Салжуқийлар армияси
Жанг/уруш
Алоқа Юсуф Йинал (отаси)
Тўғрулбек (акаси)
Чагри Бей (укаси)
Эрбаскан Бей (укаси)
Оке Ҳотун (хотини)

Юсуф Йиналнинг ўғли Иброҳим Йинал Буюк Салжуқийлар империяси ҳамда унинг султони Тўғрулбек номидан турли юришлар ҳамда истилоларда иштирок этган. Ғазнавийлар давлати, Рим (Византия) ҳамда Бувайҳийлар империялари билан бўлган турли жангларда қатнашган. Салжуқийларнинг Эронни босиб олишига катта ҳисса қўшган. Ҳатто ҳозирги Теҳрон шаҳрининг бир қисми бўлган пойтахт шаҳат Райни ҳам қўлга киритган. 1047-йилда Ҳамадон ва Кангавар шаҳарларини Какуйий ҳукмдор Гаршасп И қўлидан тортиб олган.

Иброҳим Йинал Буюк Салжуқийлар империясига хизмат қилган даврда Мосул ва Ганжа шаҳарларига Салжуқийлар номидан ҳокимлик қилган. Ҳукмронлиги Ироқдан Озарбайжонгача ёйилиб, Салжуқийлар империясининг бутун ғарбий қисми ҳамда ғарбий чегараларини амалда бошқарар эди. Византия, Арманистон ва Грузия ерларига бўладиган ҳар қандай босқин учун Йиналнинг ерлари таянч вазифасини бажарар эди. Салжуқийларнинг машҳур юришларидан бири Васпураканнинг забт этилиши эди.

Иброҳим Йиналнинг ҳарбий фаолиятидаги энг муҳим ютуқларидан бири Византия империясининг шарқий вилоятларига қарши амалга оширилган мувафаққиятли ҳарбий юришга бошчилик қилгани эди[2]. Бу юриш 1048-йил сентябрда Капетрон жангига сабаб бўлган. Ушбу жанг Салжуқийларнинг мутлақ ғалабаси билан якунланган. Араб солномачиси Ибн ал-Асир берган маълумотларга кўра, у жангдан юз минг асир ҳамда ўн мингта туяга ортилган йирик ўлжа билан қайтган экан[3].

Вафоти

1058-йилда турли сабабларга кўра, жумладан, салтанат ривожи учун қўшган ҳиссаси муносиб баҳоланмагани, тахт вориси этиб тайинланмагани сабабли султон Тўғрулбекка қарши исён кўтарган. Эроннинг Ҳамадон шаҳридан катта қўшин тўплаб, ўша пайтдаги Фотимийлар ҳарбий қўмондони Арслон ал-Басасирий билан иттифоқ тузган. 1060-йилда Иброҳим Йинал қўзғолони мағлубиятга учради. Баъзи манбаларда ҳал қилувчи жанг Рай шаҳри атрофида бўлиб ўтгани ҳамда Алп арслон, Ёқут ва Кавурд қўмондонлигидаги қўшинлари Иброҳим Йинални мағлуб этиб, асир олгани қайд этилган[4][5][6]. Иброҳим Йинал мағлуб бўлгач, Тўғрулбек уни шахсан Бағдодда ўз камони ипи билан бўғиб ўлдирган. Бироқ баъзи манбалар бу воқеа ҳозирги Теҳрон ҳудудидаги Салжуқийлар пойтахти Рай шаҳрида содир бўлганини таъкидлайди. Ўрта асрларда зодагонларни ёки ҳукмрон сулола қондошини камон ипи билан бўғиб ўлдириш амалиёти кенг тарқалган эди.

Оқибати

Иброҳим Йиналнинг мероси унинг вафотидан кейин ҳам дунёга таъсир кўрсатишда давом этди. Капетрон жангидаги ғалаба мусулмон турклар учун Онадўли дарвозаларини очишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб, Малазгирт жанги учун муҳим рол ўйнаган эди. Буни ҳатто султон Абдулҳамид ИИ (Ёш турклар инқилобидан олдинги сўнгги Усмоний султон) ҳам тан олиб, қуйидаги иқтибосни айтган эди: „Усмонийлар бугунги эришган ютуқларига (Константинополни забт этиш, Вена жанги ва ҳоказо) етиб келишлари учун Малазгирт жангидаги ғалаба керак эди. Малазгиртга етиб келиш учун эса Пасинлер (Капетро жанги) бўлиши зарур эди“.

Иброҳим Йиналнинг исёни, эҳтимол, султон Тўғрулбек вафотидан кейин амакиваччаси Қуталмиш учун ҳам Алп Арслон ва валиаҳд Сулаймон ибн Чагрийга қарши қўзғолон кўтариши учун илҳом манбаи бўлган бўлса керак.

Камчиликлари ва исёнларига қарамай, Иброҳим Йинал туркий, салжуқий ва мусулмон тарихида қаҳрамон дея эътироф этилган. У (Алп Арслон ҳам) ўз давридаги Буюк Салжуқийлар империясининг энг моҳир жангчиси бўлган.

Машҳур ТРТ1 телесериали Алпарслон: Буюк Сулcуклу филмида Иброҳимни Уйгар Öзçэлик гавдалантирган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Сüмер, Фарук (2002). "КУТАЛМИŞ" (Туркиш). ТДВ Энcйcлопедиа оф Ислам, Вол. 26 (Ки̇ли̇ – Кüтаҳя). Истанбул: Туркие Диянет Фоундатион, Cентре фор Исламиc Студиэс. 480-481 б. ИСБН 978-975-389-406-7. ҳттпс://cдн.исламансиклопедиси.орг.тр/дося/26/C26008628.пдф. 
  2. ↑ Босwортҳ 1968, с. 19.
  3. ↑ Паул А. Блаум (2005). Дипломаcй гоне то сеэд: а ҳисторй оф Бйзантине фореигн релатионс, А. Д. 1047-57. Интернатионал Жоурнал оф Курдиш Студиэс. (Онлине версион)
  4. ↑ Туран, Осман. Селçуклулар тâриҳи ве Тüрк-İслâм медениети, 22. басим, Яйıн Кüлтüр сериси, İстанбул: Öтüкен, 2019. ИСБН 978-975-437-470-4. 
  5. ↑ Кöпрüлü, Туркиш Ҳисторй Жоурнал & Анкара 1944.
  6. ↑ Анни Инст. Ориэнталеди Наполи & Роме 1940.

Адабиётлар