Иброҳим Муҳаммад Халил (15 аср) – хуросонлик туркигўй шоир ва амирзода, Муҳаммад Халилнинг ўғли. Унинг номи “Мажолис ун-нафоис”нинг бешинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг яхши назмий таъби борлиги, одобли ва ҳурматга сазовор йигит эканлигини айтиб, қуйидаги матлаъсини келтиради:

Кўруб ағёрни филҳол илик кўксумгаким, урдум, Эмас таъзим учун, ханжарлари захмини ёшурдум[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луғат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.