Ibrohim Rahim
| Раҳимов Иброҳим Абдураҳимович | |
|---|---|
| Таваллуди |
15-октябр 1916-йил |
| Вафоти |
22-ноябр 2001-йил (85 ёшда) Тошкент |
| Касби | журналист, драматург, ссенарист |
| Мукофотлари |
|
Иброҳим Раҳим (тўлиқ исм-шарифи Раҳимов Иброҳим Абдураҳимович; 1902-йил 15-октябр, Фарғона вилояти — Қува тумани 2001-йил 22-ноябр, Тошкент) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси(1976), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1966). Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. Ўзбекистон Республикаси радиосида сиёсий эшиттиришлар бўлими бош муҳаррири (1946—1947), „Қизил Ўзбекистон“ газетаси бўлим мудири (1950), муҳаррир (1952—1961), Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси бошқаруви раиси (1952—1963), „Ўзбекфилм“ киностудияси директори (1962-1966), Ўзбекистон Давлат Киноматография қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари (1963-1964), „Гулистон“ (1966—1969), „Муштум“ (1971 — 1984) журналлари бош муҳаррири.
Биографияси
Иброҳим Раҳим 1916-йил 15-октябрда Фарғона вилояти Қува тумани Сойкелди қишлоғида таваллуд топган. Ўзи туғилиб-ўсган колхоз хўжалигида меҳнат қилган. 1930-йиллар бошида қишлоқ мактабида ўқитувчи бўлиб ишлаган, Қува тумани болалар коммунистик ташкилоти раиси сифатида ҳам иш олиб борган. 1933-йилда Иброҳим Раҳим Тошкентга кўчиб ўтади ва Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети органи — „Колхоз йўли“ газетаси таҳририятида журналист бўлиб фаолият юрита бошлайди.
Ижодий фаолияти
Иброҳим Раҳим ўзининг адабий фаолиятини 1936-йилда шеърлар, чизмалар, очерклар ёзиш билан бошлайди ва илк ижод намуналари „Колхоз йўли“ газетаси, „Ленин учқуни“ меҳнаткашлар газетаси, „Еш ленинчи“ комсомол газетаси саҳифаларида чоп этила бошлайди.
Иброҳим Раҳимнинг илк достони — „Баҳодир“ (1939) Белоруссия давлатида чегарачилар ҳаёти тўғрисида ёзилган. Шоир ушбу шеъри учун 1938-йилда Ўзбекистоннинг энг яхши шоирлари иштирок этадиган республика ёпиқ адабий танловининг иккинчи даражали мукофотига сазовор бўлади. Шоирнинг ушбу шеърига шоир Ҳасан Пўлат томонидан тақриз ёзилган бўлиб, Ҳамид Олимжон, Сатти Ҳусайн каби таниқли шоирлар ҳам ушбу ижод намунаси ҳақида илиқ фикрлар билдиришган.
Ҳарбий хизмат
Иброҳим Раҳим 1937-йил октябр ойида Қизил Армия сафига чақиртирилади. Совет Армиясининг кичик командирлар курсида курсант, кичик командир, сиёсий инструктор ўринбосари, ўтиш парки сиёсий инструктори бўлиб хизмат қилади. 1938-йилда Иброҳим Раҳим Белоруссия махсус ҳарбий округи Қизил Армия шоир ва ёзувчилар конференсиясининг делегати бўлган.
1930—1940-йилларда Совет-Фин урушида ҳам иштирок этади. Кейинчалик, „Қизил Ўзбекистон“ таҳририятида адабий ҳамкорликда фаолият юритиб, у ердан 1941-йил 23-июнда Иккинчи жаҳон урушининг дастлабки кунларида армия сафига сафарбар этилади. Уруш бошланиши билан Иброҳим Раҳим 158-сапёрлар баталёнида сапёрлар бўлими командири этиб тайинланади. Москва яқинидаги фашист қўшинларини мағлубиятга учратишда, Ғарбий, Белоруссия ва бошқа фронтлар қисмлари таркибида бўлган жангларда рота сиёсий инструктори, баталён комиссари, 1942-йил 18-ноябрдан 1943-йил 22-январгача „Красноармейская правда“ газетасининг ўзбек тилидаги нашри муҳаррири ўринбосари бўлиб хизмат қилади. 1944-йил ноябр ойида Иброҳим Раҳим 5-гвардия танк армиясининг 3-гвардия танк корпуси ва 19-гвардия танк бригадасининг муҳандислик хизмати бошлиғи сифатида фаолият олиб боради.
1944-йил 1-июлдан 13-июлгача Борисов, Минск, Вилнюс шаҳарларини озод қилишда жонбозлик кўрсатади.
1945-йил 27-февралда Чожница шаҳри ғарбида душман мудофаасини бузиб ўтишда иштирок этади. 4 март куни Болтиқ денгизи соҳилига чиқиш, Кезлин шаҳрини эгаллаш ва Шарқий Померанияда немис қўшинлари гуруҳини ўраб олиш, 12-март куни Диэрсчеид ва Нойштадт шаҳарларини эгаллашда ва Гдиня шимолидаги Данзиг кўрфазининг қирғоқларига кириш, 30-март куни немисларнинг Данзиг гуруҳини мағлубиятга учратишда иштирок этгани, немисларнинг Болтиқ денгизидаги энг муҳим порти ва денгиз базаси — Гданск шаҳри ва қалъасини эгаллаб олишда фаоллик кўрсатганлиги учун Олий қўмондон миннатдорчилигини қабул қилади. СССР бош маршали И. В. Сталин ва Полшанинг „Заслузонйм на поле чwалй“ бронза медали ва „Медал за Wарсзаwе 1939—1945“ медаллари билан тақдирланади.
Иброҳим Раҳим Германиянинг Штутгарт шаҳрида ҳарбий фаолиятини тугатади ва 1946-йил октябр ойида маёр унвони билан армиядан демобилизация қилинади.
Урушдан кейинги ижоди
Иброҳим Раҳим урушдан кейин ҳам ўзининг ижодий фаолиятини давом эттиради. 1946-йилда Ўзбекистон радиоқўмитасининг сиёсий эшиттиришлар бўлими бош муҳаррири бўлиб ишлагач, 1947-йилда шу ердан Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети Иброҳим Раҳимни Ўзбекистон КП МК ҳузуридаги Олий партия мактабига ўқишга юборади. 1950-йилда Олий партия мактабининг журналистика факултетини тамомлаб, 1950-йилдан 1953-йил июнгача „Қизил Ўзбекистон“ газетасининг тарғибот бўлими мудири бўлиб фаолият кўрсатади.
Иброҳим Раҳим ўзининг урушдан кейин яратган „Сен туғилган кун“ (1967), „Мангулик қўшиғи“ (1970) қиссаларида, „Фидойилар“ (1972), „Генерал Равшанов“ (1985) романларида Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонларининг ҳаёти, ўзбек халқининг уруш йилларидаги меҳнаткашлиги ва жасоратини акс эттиради. Шунингдек, унинг „Ихлос“ (1958), „Тақдир“ (1964), „Тинимсиз шаҳар“ (1968), „Оқибат“ (1992) каби романлари янги ерларни ўзлаштириш, ёшлар ўртасидаги дўстлик ва муҳаббат, Тошкент зилзиласида ўзбек халқининг сабр ва матонати ҳамда қаҳрамонликларини ўзига хос тарзда ёритиб беради.
Иброҳим Раҳимнинг мустақиллик йилларида ёзган қисса, ҳикоя ва очерклари „Қурбонингман“ (1996), „Ҳаётни асранг, одамлар“ (1997) тўпламларида жамланган. Шунингдек, ёзувчининг „Жоним фидо“, „Чақмоқ“ драмалари (1974), „Зангори олов кишилари“ (1961), „Қалбингда қуёш“ (1963), „Фарҳоднинг жасорати“ (1969), „Аҳмад Фарғоний“ (2000) киноссенарийлари ҳам мавжуд.
Иброҳим Раҳим Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1983) ҳисобланади. Ижодий фаолияти давомида „Дўстлик“ (1996), „Эл-юрт ҳурмати“ (1998) орденлари ва бошқа бир қанча мукофотлар билан мукофотланган[1][2][3][4].
Мукофотлари
Иброҳим Раҳим урушларда кўрсатган жасорати ва қаҳрамонликлари учун бир қанча орден ва медаллар билан тақдирланган:
Орден ва медаллар
- „Эл-юрт ҳурмати“ ордени (1998)[5]
- „Меҳнат шуҳрати“ ордени (1996)
- „Шуҳрат“ медали (1994)[6]
- „Жасорат медали (1994)
- Меҳнат Қизил Байроқ ордени
- Халқлар дўстлиги ордени (1976-йил 18-октябр)[7]
- 2-даражали Ватан уруши ордени(1945-йил 6-январ; 1985-йил 03-ноябр)
- Қизил Юлдуз ордени (1945-йил 4-сентябр)
- Ҳарбий хизматлари учун медали (1942)
- “ЗАСЛУЗОНЙМ НА ПОЛУ CҲWАЛЙ" бронза медали (Полша)
- „“1939-1945 йиллардаги Варшаве учун медал" (Полша)
- „ВСҲВ“ кичик олтин медали (1955)
- „ВСҲВ“ йирик кумуш медали (1958)
- „Мустақиллик“ медали (1992)
- 1978-йилда СССР Мудофаа вазири (Д. Ф. Устинов) томонидан „Командир“ номинал соати билан тақдирланган.
Иброҳим Раҳимов ижодий фаолияти давомида қуйидаги унвон ва мукофотлар билан тақдирланган:
Фахрий унвонлари ва мукофотлари
- Ўзбекистон ССР халқ ёзувчиси (11.11.1976)[8]
- Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист (1966)
- Ҳамза номидаги Ўзбекистон ССР Давлат мукофоти лауреати (1983)
- Ўзбекистон Республикаси „Офарин“ Давлат мукофоти лауреати (2001)
- Россиянинг Калуга вилояти Троицкое қишлоғи фахрий фуқароси (1977)
- „СССР кинематографияси аълочиси“ (1965)
- „49-армия фахрийси“
- „194-чи Речица Қизил Байроқли пиёдалар дивизияси фахрийси“
- „65-армия фахрийси“
Адабиётлар
- Арбат. Й. Узбеки в боях за Родину.- Тошкент.: Ўзбекистон ССР Давлат нашриёти, 1943.
- Шилов. К. Речицкая Краснознаменная.- Москва.: Ҳарбий нашриёт, 1984.
- Книга памяти Узбекистана. 1941-1945.- Тошкент, 1995.
- Узбекская литература ХХ века. — Москва.: Шарқ адабиёти, 2010.
- Коллектив авторов. Оловқалб адиб.- Тошкент, 2013.
Санъатда
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ архив нусхаси, 2018-01-21да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2016-04-01
- ↑ „архив нусхаси“. 2016-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 1-апрел.
- ↑ архив нусхаси, 2017-07-21да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2016-04-01
- ↑ Указ Президента Республики Узбекистан от 27 август 1998 года № УП-2074 «О награждении в связи с семилетием независимости Республики Узбекистан группы работников науки, здравоохранения, культуры, просветительства, средств массовой информации и социальной сферы»
- ↑ Указ Президента Республики Узбекистан от 26 август 1996 года № УП-1546 «О награждении группы работников науки, культуры, народного образования и других сфер общественной деятельности в связи с пятилетием независимости Республики Узбекистан»
- ↑ ҳттпс://неwспаперарчиве.cом/адвертисемент-cлиппинг-оcт-19-1976-4695153/
- ↑ ҳттпс://неwспаперарчиве.cом/адвертисемент-cлиппинг-нов-12-1976-4640220/
- 15-oktyabrda tugʻilganlar
- 1916-yilda tugʻilganlar
- Quvada tugʻilganlar
- 2001-yilda vafot etganlar
- 22-noyabrda vafot etganlar
- Toshkentda vafot etganlar
- El-yurt hurmati ordeni sohiblari
- Mehnat shuhrati ordeni sohiblari
- Jasorat medali sohiblari
- Shuhrat medali sohiblari
- Vatan urushi 2-darajali ordeni sohiblari
- Vatan urushi ordeni sohiblari
- Mehnat Qizil Bayroq ordeni sohiblari
- Xalqlar doʻstligi ordeni sohiblari
- Qizil Yulduz ordeni sohiblari
- Jangovar xizmatlari uchun medali sohiblari
- „1941-1945-yillardagi Ulugʻ Vatan urushida Germaniya ustidan qozonilgan gʻalaba uchun“ medali sohiblari
- Ulugʻ Vatan urushidagi gʻalabaning 20 yilligi medali sohiblari
- Ulugʻ Vatan urushidagi gʻalabaning 30 yilligi medali sohiblari
- Ulugʻ Vatan urushidagi gʻalabaning 40 yilligi medali sohiblari
- Ulugʻ Vatan urushidagi gʻalabaning 50 yilligi medali sohiblari
- SSSR Qurolli Kuchlarining 50 yilligi yubiley medali sohiblari
- SSSR Qurolli Kuchlarining 60 yilligi yubiley medali sohiblari
- SSSR Qurolli Kuchlarining 70 yilligi yubiley medali sohiblari
- Hamza nomidagi Oʻzbekiston Davlat mukofoti laureatlari
- Oʻzbekiston SSR xalq yozuvchilari
- Oʻzbekiston SSRda xizmat koʻrsatgan madaniyat xodimlari
- Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan sanʼat arboblari
- Ulugʻ Vatan urushi qatnashchilari
- Oʻzbekiston yozuvchilari uyushmasi aʼzolari
- Oʻzbekistonlik ssenariychilar
- Oʻzbekiston SSR Oliy Kengashining 4-chaqiriq deputatlari
- Oʻzbekiston SSR Oliy Kengashining 5-chaqiriq deputatlari
- Alifbo boʻyicha siyosatchilar