46°56′38.28″Н 71°28′30.13″W / 46.9439667°Н 71.4750361°W / 46.9439667; -71.4750361

Муз меҳмонхонаси
Hôtel de Glace (12665786284).jpg
Асос солинган сана 2001
Жойлашуви Саинт-Габриэл-де-Валcартиэр, Қуэбеc, Cанада
Сайт ҳотелдеглаcе-cанада.cомт


Муз меҳмонхонаси Шимолий Америкадаги ягона Муз меҳмонхонаси Саинт-Габриэл-де-Валcартиэр, Қуэбеc, Cанадада жойлашган.


Тарихи

Ушбу меҳмонхона 2001-йил Янги йил куни омма учун очиқ деб эълон қилинди. Кейинги йили Саинте-Cатҳерине-де-ла-Жаcқуэс-Cартиэрдаги[1] Дучеснай дам олиш маркази яқинига кўчириш режаси билан биринчи йили Қуэбеc[2] шаҳри ташқарисидаги Монтморенcй Фаллс[3] паркига жойлаштирилди. У ерда 2002-йилдан 2010-йиллар оралиғида қуриш ишлари олиб борилди. 2011-йили Ҳôтел де Глаcе (франсузча номи) Қуэбеc шаҳри атрофидаги Чарлесбоургдаги янги жойга кўчирилди ва 2016/2017-йилларда қуриб битказилди.[4]

Меҳмонхона Қуэбеc шаҳри марказидан 5 км шимолда Чарлсбег бурёсидаги Лаурентиан тоғларида жойлашган. Бу Шимолий Америкадаги биринчи ва ягона муздан ясалган меҳмонхона бўлиб, ҳар йили январ ойидаги очилиш маросими учун декабр ойида қайтадан қурилади. Меҳмонхона ўртача 3 ой давомида бус-бутун ҳолатида туради. Меҳмонхона биринчи бор 2011-йилда очилганда 11 дона икки кишилик ётоқхонаси бўлган бўлса, бу рақамлар ҳозирга келиб 51 тагача кўтарилган. Зарур бўлганда ухлаш учун қулай қопкўрпа ва ёстиқлар хоналарга етказиб берилади. Фақатгина ҳаммомларгина иситилади ва бошқа хоналарга зарар бермаслиги учун ҳимояланган бўлади.

Меҳмонхонани қуриш учун 50 та ишчи тахминан бир ярим ой ишлашлари керак бўлади. Меҳмонхона хоналардаги намликни махсус қўшимчалар ёрдамида ўзгартириб ўзи қор ҳосил қила олади. Қурилишнинг бошида метал асослардан фойдаланиб, бино озгина қотгандан сўнг улар олиб ташлалнади[5]. Меҳмонхона 30,0000 тонна қор ва 500,000 тонна муздан ташкил топган. Ва деворлари 4 фут қалинликда[6].

2017-йили меҳмонхона ҳозирги жойлашган жойи Саинт-Габриэл-де-Валcартиэр даги Валcартиэр Ваcатион Виллаге га кўчирилган.


Туристик аҳамияти

Меҳмонхона туристлар энг кўп ташриф буюрувчи жой сифатида таъсвирланиб, Қуэбеc туризм маркази томонидан қўллаб қувватланган. Меҳмонхона бўйлаб саёҳатлар инглиз ва франсуз тилларида, ҳафтада етти кун мавжуд ва барча учун очиқ. Ўн учинчи фаслдан сўнг, расмий маълумотларга қараганда меҳмонхонага миллиондан ортиқ меҳмонлар ва 43,000 дан ортиқ тунги меҳмонлар ташриф буюрган[7].

Тўй маросимлари

Тўй маросимлари ўтказиладиган махсус ибодатхоналар мавжуд. Тҳе Ҳôтел де Глаcе тўй маросимЛри ўтказиш бўйича энг зўр ўнталикка киради.[8]

Манбалар