Id.uz
ИД.УЗ — ягона идентификация ва аутентификация тизими[1]. ИД.УЗ тизимидан асосан ЗиёНЕТ таълим тармоғидан рўйхатдан ўтишда фойдаланилади[2].
Афзалликлари
Агар фойдаланувчи ИД.УЗ тизимидан бир марта рўйхатдан ўтган бўлса, ОпенИД технологиясини қўллаб-қувватловчи бошқа сайтлардан рўйхатдан ўтиши шарт эмас. ИД.УЗ тизимида тегишли логинни киритиш кифоя. Бундай имконият қатор афзалликларга эга: - кўп паролларни эслаб қолиш ва ҳар сафар шахсингизга тегишли маълумотларни турли сайтларга критишни талб этмайди.
Ҳамкор лойиҳалари
ИД.УЗ тизимидан қуйидаги лойиҳаларга кириш имкониятини яратилган: WWW.УЗ[3]. Зиёнет.уз[4] Утубе.уз[5] Фикр.уз[6] ccтлд.уз лоҳияси[7]
Рўйхатдан ўтиш
ИД.УЗ тизимидан рўйхатдан ўтаётган фойдаланувчи ўз шахсий профилини (фотосуръати, шахсий маълумотлари) яратади. Имкони борича барча сўралган маълумотлар тўғри ва тўлиқ тўлдирилса, тизимдаги бошқа фойдаланувчилар билан тез ва осон дўстлашиш имкониятига эга бўлади.
Мақом
ИД.УЗ тизими фойдаланувчилари 2 та мақомга эга: (номи яширинган) Номаълум фойдаланувчи; ПасспортИД мақомига эга фойдаланувчи.
ИД.УЗ тизими орқали авторизациядан ўтган фойдаланувчи ташқи хизматлар, шунингдек, фойдаланувчиларнинг мақомига қараб турли ҳуқуқлар бериши мумкин.
ПасспортИД мақоми фойдаланувчиси ўз паспорт маълумотларини ИД.уз маъмуриятига тақдим этгандан сўнг берилади. Ушбу мақом – фойдаланувчининг идентификациясини талаб қилувчи давлат, коммунал, банк ва бошқа хизматларга кириш имкониятини беради.
Манбалар
- ↑ Ягона идентификация тизими
- ↑ ЗиёНЕТ портали Уз.wикипедиа.орг
- ↑ Миллий қидирув тизими
- ↑ ЗиёНЕТ таълим портали
- ↑ уТубе.уз таълимий видео портал[сайт ишламайди]
- ↑ фикр.уз жамоавий блог[сайт ишламайди]
- ↑ „УЗ“ домен маъмури