Идда, и д д а т а л-м а р ʻ а (араб. -маʻлум вақт, аёллар учун белгиланган мухлат) - шариат бўйича эри ўлган ёки эридан ажралишган хотинлар бошқа эрга чиқиши учун ўтиши шарт бўлган муддат. Бундай аёлларга идда ўтмагунча эрга чиқиш тақиқланган: бева учун идда 4 ой-у 10 кун, эридан ажралишган ҳайз кўрмайдиган аёл учун 3 ой, ҳайз кўрадиган аёлнинг иддаси уч ҳайз белгиланган. Муддатнинг белгиланиши Қуръонга асосланган ҳолда шариатга киритилган бўлиб, аёлнинг ажралган ёки ўлган эридан ҳомиласи бор ёки йўқдигани аниқлаш билан боғлиқ бўлган. Эридан талоқ ила ажраган аёл, иддани эри ила яшаган уйда ўтказиши лозим. Чунки бу, яна қайта ярашиш учун берилган имкониятдир. Ҳомиладор аёлнинг эри вафот эца ёки талоқ қилган бўлса, иддаси туғгунча бўлиб, туғса иддадан чиқади.

Идда, иддат ал-маръа (араб. — маълум вақт, аёллар учун белгиланган мухлат) — шариат бўйича эри ўлган ёки эридан ажрашган хотинлар бошқа эрга чиқиши учун ўтиши шарт бўлган муҳлат. Бундай аёлларга И. ўтмагунча эрга чиқиш тақикланган: бева учун И. 4 ой-у 10 кун, эридан ажралишган аёл учун 3 ой белгиланган. Мухлатнинг белгиланиши Қуръонга асосланган ҳолда шариатга киритилган бўлиб, аёлнинг ажралган ёки ўлган эридан ҳомиласи бор ёки йўклигини аниқлаш билан боглик бўлган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил