Идеон — бу биринчи швед технопарки бўлиб, 1983-йилда Лундда асос солинган.               

17-асрдан буён олий таълимнинг анъанавий маркази ҳисобланган Идеон билан Лунд шаҳридаги олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатилган. 2001-йилда технопаркда 170 га яқин фирма фаолиятини олиб борган, уларга 2000 нафар ходим жалб қилинган. Лундда 120 000 талабани қамраб олган 15 та университет фаолият юритади.

Идеонда компаниялар фаолияти учун мукаммал шароитлар яратилган — бу ерда банклар, конференс-заллар, ётоқхоналар, узлуксиз  телекоммуникация хизмати ва энг муҳими ёш истиқболли кадрлар мавжуд.

Ҳозирда лабораторияларнинг умумий майдони тахминан 100 минг м2 ни ташкил қилади. Асосий фаолият йўналишлари биотехнология, фармацевтика, ахборот технологиялари ва электроникадир. Биргина Лунд Технология Институтининг ўзи технопаркда (Эрикссон ва бошқалар кўмагида) махсус чиплар ва уларни яратиш технологияларини ишлаб чиқадиган бир қатор инновацион компанияларни ташкил этди. Шунинг учун Идеон технопарки Швеция Кремний водийси деб ҳам аталади.

Идеон бизнес маркази инновацион фирмаларга ҳуқуқий маслаҳатлар, маркетинг ёрдами беради, бизнес-режа ишлаб чиқиш, молиялаштириш манбалари ва инвесторларни излашда кўмакдошдир.

Технопаркда Лунд университети томонидан Швециянинг ИКАНО ва Текнопол инвестиция компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган Идеон Греэнҳоусе инкубатори мавжуд.

Ҳаволалар