Атил харитада

Идил ёки Итил, Атил — 8— Х асрларда Хазар хоқонлигининг пойтахти. Ҳозир Астрахон шаҳардан юқорида, Эдил дарёсининг ҳар иккала қирғоғида ва кичик оролда жойлашган. Идилда хазарлар, турклар, славянлар, яҳудийлар яшаган. Аҳолиси чорвачилик, деҳқончилик, балиқчилик, ҳунармандчилик ва савдо билан шуғулланган. Идилда хоқон саройи, ибодатхоналар, мактаблар, ҳаммомлар ва бозорлар бўлган. Турар жойлари чайлалар, кигиз ўтовлар ва ертўлалардан иборат бўлган. 965-йилда Киев князи Святослав И Игоревич томонидан вайронага айлантирилган[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил