Идиофонлар (юн. идиос — ўзига хос ва пҳоне — товуш) — бевосита ўзи садо берувчи материаллардан ясаладиган мусиқа чолғулари. И., одатда, табиатан муайян садоли материаллар (металл, ёғоч, шиша, тош)нинг ўзидан иборат бўлади; баъзан улардан чолғунинг садо манбаи ясалади. Садолантириш усулига кўра, И. қуйидагиларга бўлинади: чертма И. (чангқўбиз), фриксион (ишқаб садолантирувчи) И. (шиша гармоника ва б.), урма И. (гонг, занг, ксилофон, қайроқ, қўнғироқ, лаппаклар ва б.).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил