Idiotiya
Идиотия (юнонча идиотеиа – нодонлик), тентаклик, телбалик – туғма олигофрениянинг энг оғир шакли, ақл, нутқ ва тафаккурнинг мутлақ ривожланмаганлиги билан ифодаланади. Она қорнидалигидаёқ бола миясининг ривожланмай қолиши идиотияга сабаб бўлади. Беморнинг диққат-эътибори беқарор бўлиб, атрофдаги воқеликни тўлиқ идрок эта олмайди, одатдаги таъсиротларга берадиган жавоблари ҳам номуносиб бўлади.
Нутқда ноаниқлик, ғалати товушлар чиқариш ёки айрим оддийгина сўзларни такрорлайвериш билан чегараланади, атрофдагиларнинг сўзларини деярли тушунмайди. Ҳаракатлар ҳам пойма-пой, баъзан эса бир маромдаги оддий ҳаракатларни мунтазам такрорлайверишдан иборат бўлади. Ҳиссиёт беқарор, оддий эҳтиёжларнинг қондирилиши ёки қондирилмаслигига боғлиқ бўлиб, бемор салга ғазабланиши, ўзига ёки атрофдагиларга нисбатан тажовуз қилиши ҳам мумкин. У исқирт, тоза ёки ифлос нарсаларнинг фарқига бормайди. Бундан ташқари, уларда бир қанча жисмоний камчиликлар ҳам учрайди. Бундай беморлар атрофдагилар (қариндош-уруғлари, яқин кишилари ва даволаш муассасалари хизматчилари) назоратига ва парваришига муҳтож бўлади[1].
Манбалар
| Тиббиётга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |