Идрис (арабча: إدريس‎‎) – Қуръонда номи зикр этилган пайғамбарлардан бири. Ривоят қилишларича, Идрис ер юзида 365 йил яшаган. Бу олижаноб, тақводор инсонни Аллоҳ „юксак мартабага кўтарган“:

56. Ва китобда Идрисни эсла. Албатта, у сиддиқ ва Набий бўлган эди.
57. Ва уни олий мақомга кўтардик. (Унинг қадрини юксак, зикрини олий қилдик. Дунёда шундай олиймақом зотлар ўтган)
— Марям сураси, 56—57-оятлар

Исломшунослар Идрисни Библиядаги Эноҳ, баъзан Эздра каби шахслар биланн таққослайдилар. У ажал фариштасини алдаб, жаннатга кирган ва Аллоҳга садоқати учун қиёмат кунигача ўша жойда ёки етти осмоннинг бирида крлдирилган. Идрис ислом ривоятларидаги Илёс ва Хизр ҳазратлари сингари „абадий барҳаёт“ ҳисобланади. У хат ва ёзувни, кийим тикиб, кийиниб юришни бошлаб берган, юлдузларга қараб тақдирни айтиб беришни, вақт ҳисобини билган пайғамбардир. Тикувчилар пири ҳисобланади[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Идрис“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (И-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар