Ифни (барбар тилида — тошлоқ чўл) — Марокашнинг Атлантика океани соҳилидаги ҳудуди. 1860 йилда Испания босиб олган. 1904 йилдан Испаниянинг расмий мустамлакаси. Марокаш ва Испания ҳукуматлари ўртасида бир неча йил давом этган музокаралардан сўнг Испания И.ни 1969 й. 4 январда Марокашга қайтариб беришга мажбур бўлди ва ўша йилнинг 30 июнида у Марокашнинг Тарфая вилояти таркибига киритилди. Маъмурий маркази — Си-ди-Ифни. Аҳолиси ярим кўчманчи деҳ-қончилик, кўчманчи чорвачилик ва балиқ овлаш билан ҳаёт кечиради. Ишланадиган ерлар (жами майдонининг 1/5 қисми)да арпа, буғдой ва маккажўхори экилади. Ҳунармандчиликда гилам тўқилади, турли буюмлар тайёрланади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил