Игор Cоронадо (талаффузи: Игор Коронадо) (1992-йил 18-августда туғилган) — бразилиялик профессионал футболчи, Саудия Арабистони Профессионал Лигаси „Ал-Иттиҳод“ клубида ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди.

Игор Cоронадо

  1. Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Игор Cаиқуэ Cоронадо
Таваллуд санаси 1992-йил 18-август (ёши 30)
Талаваллуд жойи Лондрина, Бразилия
Бўйи 1.70 м (5 фт 7 ин)
Позицияси Ҳужумкор ярим ҳимоячи
  1. Клуб фаолияти
Ҳозирги клуби
Ал-Иттиҳад
Рақами 10
  1. Ёшликдаги фаолияти
2007-2011 Милтон Кейнес Донс
2011-2012 Грасшопперс
  1. Профессионал фаолияти
Йиллар Голлар
2011

(0)

2012

(1)

2012-2016

(32)

2015-2016

(8)

2016-2017

(11)

2017-2018

(9)

2018-2021

(41)

2021-

(4)

Клубдаги фаолияти

Дастлабки йилларда

Cоронадо 2007-йилда 15 ёшида Англиянинг Милтон Кейнс Донс клуби академиясига қўшилган[1].2011-йилнинг 7-майида, 18 ёшида, Игор Cоронадо 2010—2011-йилги мавсумда „Олдхем Атҳлетиc“ жамоасига қарши кечган клубнинг сўнгги ўйинида захирадан майдонга тушган эди[2].

2010—2011-йилги мавсум тугаганидан кейин Cоронадо Швейсариянинг „Грасшопперс“ клубининг захира жамоасига қисқа муддатга қўшилди ва шундан кейин Англиянинг еттинчи тоифадаги „Банбери Юнайтед“ клуби билан шартнома имзолади[3][4].

Флориана

2012-йилнинг ноябрида Cоронадо Малта Премер-лигаси клуби Флориана жамоасига қўшилди[5]. Игор Cоронадонинг Флориана жамаоси сафидаги лигадаги дебют ўйинида жамоа 2012-йилнинг 10-ноябрида Мелита жамоаси билан меҳмонда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади[6]. Игор Cоронадонинг клуб учун лигадаги биринчи голи 2012-йилнинг 10-декабрида Балзанга қарши ўз уйида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонилганиада урилган. Игор Cоронадонинг Флориана жамоаси учун ўйиндаги учинчи голни 48-дақиқада киритилди[7]. Клубдаги фаолияти давомида Cоронадо лигада 63 та ўйинда жами 32 та гол урди, шу жумладан, учта хет-трик қайд этди[8][9][10].

Трапани

2015-йилнинг 12-августида Cоронадо Италия Б сериясининг „Трапани“ клубига бир мавсумга ижара асосида қўшилди. 2015-йил 6-сентябрда Игор Cоронадо клубдаги дебютини ўтказди ва ўз майдонида „Тернана“ устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Игор Cоронадонинг ушбу клуб учун лигадаги биринчи голи ҳам ўша ўйинда 52-дақиқада киритилди[11].

Палермо

2017-йилнинг 11-июлида Cоронадо тўрт-йиллик шартнома асосида Италия Б Сериясининг янгидан шаклланиб келаётган „Палермо“ клубига қўшилди[12]. Игор Cоронадонинг лигадаги дебют ўйини 2017-йилнинг 26-августида Спезиа Cалcио жамоасига (2:0) қарши ўтказилди. Игор Cоронадо ўша ўйинда голли узатмани амалга ошириб, Илия Несторовскининг 52-дақиқада гол уришига ёрдам берди[13]. Игор Cоронадонинг „Палермо“ сафидаги биринчи лигадаги голи 2017-йилнинг 9-сентябрида „Эмполи“га қарши ўйинда (3:3) киритилган. Игор Cоронадонинг голига Эдди Гнаҳоре ассистентлик қилди ва Игор Cоронадо ушбу голини ўйиннинг 14-дақиқасида киритилди[14]. Игор Cоронадонинг „Палермо“ учун биринчи лигадаги хет-триги 2018-йилнинг 25-мартида „Карпи“ жамоаси устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонганида киритилди[15].

Ал-Иттиҳод

Шаржа жамоаси сафида уч-йил ўйнагач, Cоронадо 2021-йилнинг июл ойида Саудия Арабистони Профессионал Лигаси Ал-Иттиҳод клубига 12 миллион доллар эвазига қўшилди[16].

Фаолият статистикаси

2022-йил 16-феврал ҳолатига ко`ра[17]
Клуб Мавсум Лига Миллий кубок Лига кубоги АФC чемпионлар лигаси Жами
Дивисион Ўтказган ўйинлари Гол Ўтказган ўйинлари Гол Ўтказган ўйинлари Гол Ўтказган ўйинлари Гол Ўтказган ўйинлари Гол
Флориана 2012-13 Малта Премиэр Лигаси 21 13 1 0 — — 22 13
2013-14 Малта Премиэр Лигаси 31 14 1 0 — — 32 14
2014-15 Малта Премиэр Лигаси 11 5 0 0 — — 11 5
Жами 63 32 2 0 — — 65 32
Трапани (ижара асосида) 2015-16 Италия Б Серияси 41 8 1 0 — — 42 8
Трапани 2016-17 Италия Б Серияси 34 11 2 1 — — 36 12
Жами 75 19 3 1 — — 78 20
Палермо 2017-18 Италия Б Серияси 29 6 1 0 — — 30 6
Жами 29 6 1 0 — — 30 6
Шаржаҳ 2018-19 УАЭ Про-Лига 26 17 3 0 3 2 — 32 19
2019-20 УАЭ Про-Лига 11 7 2 0 5 3 4 2 22 12
2020-21 УАЭ Про Лига 25 17 3 2 0 0 3 0 31 19
Жами 62 41 7 2 8 4 7 2 84 49
Ал-Иттиҳад Cлуб (Жеддаҳ) 2021-22 Саудия Арабистони Профессионал Лигаси 12 4 1 0 1 0 0 0 14 4
Жами 12 4 1 0 1 0 0 0 14 4
Карера жами 241 102 14 3 9 4 7 2 271 111

Ютуқлари

Флориана

  • Малта ёзги кубоги: 2013-йил 

Шаржа ФC

  • Арабистон кўрфази лигаси: 2019-йил
  • Араб кўрфази Суперкубоги: 2019-йил

Индивидуал

  • Малта Премер-лигасининг энг яхши хорижлик футболчиси: 2013[18]
  • Саудия Арабистони Профессионал Лигасида ойнинг энг яхши футболчиси: 2021-йил сентябр[19]

Манбалар

  1. ↑ „Релеасед бй МК Донс, Игор Cоронадо ноw линед уп фор Wатфорд сwитч“. ҲИТC Спорт (21-март 2018-йил). Қаралди: 21-март 2018-йил.
  2. ↑ „Олдҳам Атҳлетиc 1-2 МК Донс“. ББC Спорт (7-май 2011-йил). Қаралди: 21-март 2018-йил.
  3. ↑ „ФООТБАЛЛ: Аштон гец Банбурй офф марк“. Охфорд Маил (17-сентабр 2012-йил). Қаралди: 21-март 2018-йил.
  4. ↑ „Игор Cоронадо Профиле“. Айлесбурй Унитед. Қаралди: 21-март 2018-йил.
  5. ↑ „Ваугҳан Жр аппоинтед Флориана пресидент“. Тимес оф Малта (1-январ 2013-йил). Қаралди: 21-март 2018-йил.
  6. ↑ „Мелита вс. Флориана – 20 Новембер 2012“. Соccерwай.
  7. ↑ „Флориана вс. Балзан – 10 Деcембер 2012“. Соccерwай.
  8. ↑ „Cоронадо требле флоорс Спартанс“. Тимес оф Малта (17-март 2013-йил). Қаралди: 21-март 2018-йил.
  9. ↑ „Даззлинг Cоронадо кноcкс оут Магпиэс“. Тимес оф Малта (22-сентабр 2013-йил). Қаралди: 21-март 2018-йил.
  10. ↑ „Cоронадо стрикес то таме тҳе Лионс“. Тимес оф Малта (27-апрел 2015-йил). Қаралди: 21-март 2018-йил.
  11. ↑ „Гаме Репорт“. Соccерwай (6-сентабр 2015-йил).
  12. ↑ „ИГОР CОРОНАДО Э' ДЕЛ ПАЛЕРМО“. У.С. Cиттà ди Палермо (11-июл 2017-йил). 2018-йил 21-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-март 2018-йил.
  13. ↑ „Палермо вс. Спезиа – 26 Аугуст 2017“. Соccерwай.
  14. ↑ „Палермо вс. Эмполи – 9 Септембер 2017“. Соccерwай.
  15. ↑ „Палермо вс. Cарпи – 25 Марч 2018“. Соccерwай.
  16. ↑ „Фром МК Донс то Ал-Иттиҳад виа Шаржаҳ; ҳоw Игор Cоронадо беcаме тҳе мост эхпенсиве сигнинг ин Гулф фоотбалл ҳисторй“. арабнеwс.cом (7-июл 2021-йил). Қаралди: 8-июл 2021-йил.
  17. ↑ „Гамес плаед бй Игор Cоронадо“. Соccерwай УК. 2018-йил 16-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-феврал 2019-йил.
  18. ↑ „Cоронадо бест плаер фор Оcтобер“. Тимес оф Малта (9-ноябр 2013-йил). Қаралди: 21-март 2018-йил.
  19. ↑ „رزيتش مدرب ضمك وحارسه، وكورنادو وبوشل يحصدون جوائز شهر سبتمبر.“.