Игор Николаевич Кудренко (русча: Кудренко, Игорь Николаевич; 1978-йил 13-ноябр) – қирғизистонлик собиқ футболчи, ҳимоячи позициясида ўйнаган ва футбол мураббийи. Қирғизистон терма жамоасида ўйнаган. 1999-йил Қирғизистоннинг энг яхши футболчиси. Тошкентнинг „Локомотив“ жамоаси катта мураббийи.

Игор Кудренко
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Игор Николаевич Кудренко
Таваллуд санаси 1978-йил 13-ноябр (1978-11-13) (47 ёш)
Таваллуд жойи Қирғизистон ССР
Бўйи 187 cм (6 фт 1 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1994—1995 Алга 28 (0)
1996—1999 Динамо Бишкек 77 (4)
2000 CСКА-Қайрат 22 (0)
2001 Қайрат 20 (2)
2002 Восток 26 (0)
2003 Жетису 7 (0)
2003 Эсил (Кокчатев) 9 (0)
2004 Дордой Динамо 31 (4)
2005 Жетису 12 (0)
2006—2009 Дордой Динамо ? (10)
2014—2015 Алга ? (?)
Миллий терма жамоа
2006 Қирғизистон У23
2000—2008 Қирғизистон (ёрдамчи) 25 (1)
Бошқарган клублари
2010—2011 Дордой-2
2014 Алга (ёрдамчи)
2014—2022 Қирғизистон (ёрдамчи)
2017—2018 Қирғизистон У23 (ёрдамчи)
2018—2022 Дордой Бишкек (ёрдамчи)
2024 Локомотив Тошкент (мураббий)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Клуб карераси

У 1994-йилда Бишкекнинг „Алга“ таркибида катталар ўртасидаги мусобақаларда қатнаша бошлади. 1996-йилда Бишкекнинг "Динамо" жамоасига ўтди ва у билан бирга Қирғизистоннинг уч карра чемпиони (1997, 1998, 1999) бўлган. 1999-йилги мавсум охирида у мамлакатнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинган.

2000-йилдан Қозоғистоннинг юқори дивизион клублари, ССКА-Қайрат, Қайрат, Восток, Жетису, Есил (Кўкчетав) жамоаларида ўйнаган. У Қозоғистон олий лигасида жами 96 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган. „Қайрат“ таркибида 2001-йил Қозоғистон кубоги ғолиби бўлган. Қозоғистондаги ўтказгн йиллари давомида у шу давлат фуқаролигини ҳам олган.

2004 ва 2006—2009 йилларда Қирғизистоннинг "Дордой-Динамо" клубида ўйнаб, кўп маротаба чемпион ва Қирғизистон кубоги соҳибига айланган. 2014—2015-йилларда „Алга“ жамоасининг футболчилар таркибига киритилган.

Миллий жамоадаги фаолияти

Қирғизистон терма жамоасидаги дебют учрашувини 2000-йилнинг 25-май куни Ливанга қарши ўтказган[1]. У ўзининг биринчи голини тўртинчи ўйинида, 2001-йилнинг 30 январида Таиландга қарши ўйинда киритди[2]. Ҳаммаси бўлиб 2000-—2008-йиллар давомида у 25 та ўйинда қатнашиб, битта гол урган.

Қирғизистон олимпия терма жамоаси аъзоси сифатида 2006-йили Қатарда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида 23 ёшдан ошган уч нафар футболчидан бири сифатида иштирок этган.

Мураббийлик карераси

2010-йилдан „Дордой-2“ ва „Алга“ клублари мураббийлар штабида ишлаган. 2014-йилдан Қирғизистон терма жамоаси мураббийлар штабида, бош мураббий ёрдамчиси, техник ва спорт директори лавозимларида ишлаган. 2016-йилда ёшлар жамоасида Мирлан Эшеновга ёрдам берди[3].

2017-йилда буён Қирғизистон олимпия (23 ёшгача) терма жамоасини бошқарган. Индонезияда бўлиб ўтган 2018-йилги Осиё ўйинларида унинг қўл остидаги жамоа учта ўйинда бир очко жамғариб, гуруҳдан чиқа олмади.

2018-йилдан бошлаб у "Дордой" жамоасида бош мураббий Александр Крестининнинг ёрдамчиси сифатида ҳам ишлаган.

2024-йил 10-июндан Тошкентнинг „Локомотив“ жамоаси катта мураббийи[4].

Шаҳсий ҳаёт

Уйланган, икки фарзанди бор.

Манбалар

  1. ↑ „Киргизия 0 : 2 Ливан“. 2019-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 19-январ.
  2. ↑ „Таиланд 3 : 1 Киргизия“. 2019-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 19-январ.
  3. ↑ „Игорь Кудренко: Ребята выложились по полной“. 2019-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 19-январ.
  4. ↑ „Александр Крестинин – "Локомотив" бош мураббийи!“ (2024-йил 10-июн).

Ҳаволалар