Igor Kufayev
Игор Анвар Куфаев (русча: Íгор Анвáр Кúфаэв) – 90-йиллар руҳий етакчиси, ижодкор ва британиялик рассом.
| Игор Куфаев | |
|---|---|
|
Игор Куфаев (2017-йил) | |
| Таваллуди |
1966-йил 5-январ |
| Касби | рассом, руҳий ўқитувчи |
| Веб-сайти | игоркуфаев.орг |
Ҳаёти
Игор Куфаев 1966-йил 5-январда Тошкент шаҳрида (Ўзбекистон ССР) туғилган. Мумтоз санъат бўйича таълим олиб, устози Шомил Раҳимовнинг шахсий устахонасида таҳсил олган. Шомил Раҳимов яккакураш устаси ва рассом эди. Куфаев Тошкентдаги рассомлик техникумида, сўнгра Театр ва рассомлик институтининг деворий рассомлик бўлимида ўқиган. 1988-йилда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бадиий академияда (ҳозирги Император Бадиий академияси) ўқиган. Бўш вақтларида Эрмитаж музейида бевосита Ғарб санъати дурдоналарини ўрганади ва чизиш билан шуғулланади.
Фаолияти
Игор Куфаев 1990-йили Полшанинг Варшава шаҳрига кўчиб ўтган. Санъацҳунос Анжей Матиния билан бўлган учрашуви Куфаевнинг Варшавадаги Монетти галереясида „Абадий муроса“ номли биринчи шахсий кўргазмасига сабабчи бўлади. Варшавадаги Миллий этнография музейида ўзининг „Муросага келиш“ триптихи билан „Муқаддас тасвирлар йиғилиши“да иштирок этиш учун таклиф қилинган эди.
1991-йил август ойида Лондонга кўчиб ўтган. Ўша йили унинг биринчи турмушидан олти ёшли қизи йўл-транспорт ҳодисасида вафот этган[1]. Узоқ вақт давомида расм чизишга қодир бўлмай чуқур қайғуга ботади. Лекин, 1994-йилда қизининг хотирасига бағишланган „Бурнт Эартҳ“ номли бир кишилик кўргазма билан таназзулдан чиқади. Робин Дутт Тҳе Индепендент нашрида буни ижобий баҳолаган[2].
Руҳий ўқитувчи

Куфаев 2002-йилда дарс беришни бошлаб, 2008-йил феврал ойида тўлиқ кунлик иш вақтига ўтган. 2012-йилдан бери бутун дунё бўйлаб онлайн вебинарлар, шахсий йиғилишлар ва дам олишларни таклиф қилган[3].
Ижодий ишлари
Китоблари
- Cаматкāра: тҳе Ҳидден Патҳ, Қоғозли эксклюзив нашр, 2023-йил июн, СОНГ Публишинг, ИСБН 978-9464752717
- Cаматкāра: тҳе Ҳидден Патҳ, Қаттиқ муқовали мато, Чекланган нашр, 2023-йил январ, СОНГ Публишинг, ИСБН 9789464752700
Манбалар
- ↑ „Интервиэw бй Пҳилип Голдберг анд Деннис Раимонди“. Спирит Маттерс (2019-йил 20-июн).
- ↑ Дутт, Робин. „Бурнт офферингс“ (1994-йил 1-июл).
- ↑ Осто, Доуглас. Ан Индиан Тантриc Традитион анд Иц Модерн Глобал Ревивал: Cонтемпорарй Нондуал Śаивисм. Роутледге, 2020. ИСБН 978-1-000-04929-9.