Igor Pashkevich
Игор Анатолевич Пашкевич (русча: Игорь Анатольевич Пашкевич; 1971-йил 1-июл — 2016-йил 26-март) — якка ҳолда конкида учиш бўйича мусобақаларда қатнашган фигурали учувчи ва мураббий бўлган. 1990-йилда Совет Иттифоқи вакили сифатида ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони ва 1996-йилда Россия терма жамоаси аъзоси сифатида Европа чемпионатининг кумуш медали совриндори бўлган. Игор Пашкевич 1994-йил Россия вакили сифатида Лиллехаммер Олимпиадасида ва Озарбайжон вакили сифатида 1998-йил Нагано Олимпиадасида иштирок этган.
| Игор Пашкевич | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Давлат |
|
| Таваллуди |
1-июл 1971-йил Москва |
| Вафоти |
26-март 2016-йил (44 ёшда) Палм Беач |
| Олдинги мураббийлари | Виктор Кудрявцев, Марина Кудрявцева |
| Машғулот ўтказган жойлари | Москва |
| Якунлаган | 1998 |
Фаолияти
Пашкевич конкида учишни 1976-йилда бошлаган.
Совет Иттифоқи ва Россия вакили сифатида
Фаолиятининг бошида Пашкевич Совет Иттифоқи учун мусобақалашган ва 1990-йилда Колорадо штатининг Колорадо Спрингс шаҳрида бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган. Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин у Россияни ҳимоя қилган. Игор 1993-йилда Чехия Республикасининг Прага шаҳрида бўлиб ўтган биринчи катта Хақаро конкида учиш иттифоқи чемпионатида 14-ўринни эгаллаган.
1994-йил феврал ойида Пашкевич Норвегиянинг Лиллехаммер шаҳрида бўлиб ўтган Қишки Олимпия ўйинларида қатнашиб, 15-ўриндан жой олган[1]. Кейинги ойда у 1994-йилда Япониянинг Чиба шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 9-ўринни эгаллаган. 1995 — 1996-йилларда, яъни Россиядаги сўнгги мавсумида у 1995 Финландия Тропҳй турнирида олтин, 1995 НҲК Тропҳй турнирида эса кумуш медал соҳиби бўлган. 1996-йилги Европа чемпионатида кумуш медални қўлга киритган[2].
Озарбайжон вакили сифатида
Пашкевич 1996 — 1997-йилги мавсумда Озарбайжон вакили сифатида мусобақаларда қатнашиша бошлаган. 1997-йилги Европа чемпионатида еттинчи, 1997-йилги Жаҳон чемпионатида саккизинчи ўринни эгаллаган. Кейинги мавсум, ўзининг сўнгги 1997 Тропҳеэ Лалиқуэ мусобақасида бронза медалини ва 1997-йил Миллатлар кубогида кумуш медални қўлга киритган. У 1998-йилги Европа чемпионатидан иштирок этган, 1998-йили Япониянинг Нагано шаҳрида бўлиб ўтган қишки Олимпия ўйинларида қатнашиб 16-ўриндан жой олган. Унга Марина Кудриавцева мураббийлик қилган. Игор мавсум охирида истеъфога чиққан[3].
Дастурлари
| Мавсум | Қисқа дастур | Эркин дастур |
|---|---|---|
| 1997 — 1998 |
|
|
Натижалари
| Халқаро | ||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Мусобақа | 88 — 89 | 89 — 90 | 90 — 91 | 91 — 92 | 92 — 93 | 93 — 92 | 94 — 95 | 95 — 96 | 96 — 97 | 97 — 98 |
| Олимпия | 15ㅤ | 16ㅤ | ||||||||
| Жаҳон чемпионати | 14ㅤ | 9ㅤ | 8ㅤ | |||||||
| Европа чемпионати | 2ㅤ | 7ㅤ | WД | |||||||
| Финландиа Тропҳй | 1ㅤ | |||||||||
| Голден Спин | 3ㅤ | |||||||||
| Небелҳорн Тропҳй | 2ㅤ | 2ㅤ | ||||||||
| Пируэттен | 5ㅤ | |||||||||
| Счäфер Мемориал | 4ㅤ | 2ㅤ | ||||||||
| Скате Элеcтриc | 7ㅤ | |||||||||
| Скате Исраэл | 1ㅤ | |||||||||
| Халқаро: Ўсмирлар | ||||||||||
| Жаҳон чемп. | 7ㅤ | 1ㅤ | ||||||||
| Халқаро | ||||||||||
| Озарбайжон чемп. | 1ㅤ | |||||||||
| Россия чемп. | 3ㅤ | 3ㅤ | 3ㅤ | |||||||
| Совет чемп. | 7ㅤ | |||||||||
| WД: Мусобақани тарк этган | ||||||||||
Манбалар
- ↑ Элфман, Лоис. „Фриэндс, cоллеагуэс ремембер лате Пашкевич“. ИcеНетwорк.cом (2016-йил 29-март). 2018-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-декабр.
- ↑ „Cоачинг Стафф: Игор Пашкевич“. Палм Беач Иcе Wоркс. 2016-йил 26-мартда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Вайцекҳовская, Элена. „Последний штрих свободного художника“ (Руссиан). Спорт Эхпресс (2016-йил 27-март).