Игор Виталевич Рогованов (русча: Рогованов, Игорь Витальевич; 1995-йил 4-июлда туғилган) – ўзбекистонлик ва россиялик собиқ футболчи, ҳужумчи ва ярим ҳимоячи позициясида ўйнаган.

Игор Рогованов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Игор Виталевич Рогованов
Таваллуд санаси 1995-йил 4-июл (1995-07-04) (31 ёш)
Таваллуд жойи Ўш Қирғизистон
Бўйи 178 cм (5 фт 10 ин)
Амплуаси Ҳужумчи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2013—2015 Пахтакор 3
2016 Родник
2016 Авангард
2017 Елец
2018—2019 Инкомспорт
2019—2020 Севастопол ФК
Миллий терма жамоа
Ўзбекистон У-19
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

Игор собиқ футболчи ва мураббий Виталий Роговановнинг ўғли ҳисобланади. 2012-йилги мавсумда „Қизилқум“ жамоасининг мавсум қайдномасига киритилган, бироқ бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмаган.

2013-йилда „Пахтакор“ клуби таркибига ўтган. У Ўзбекистон чемпионатидаги дебют учрашувини 2013-йил 27-май куни „Қизилқум“ жамоасига қарши ўтказиб, 91-дақиқада Ғулом Ўрунов ўрнига майдонга тушган[1]. Умуман олганда, мавсум охиригача олий лиганинг учта ўйинида иштирок этган, барча ўйинларда охирида захирадан майдонга тушган. 2014—2015-йилларда ҳам „Пахтакор“ клуби таркибида тўп сурган, аммо ўринбосарлар жамоаси таркида ўйнаган. 2014-йилда Ўзбекистон кубогида битта ўйин ўтказган. Игор Ўзбекистон ёшлар (19 ёшгача) терма жамоаси таркибида бир нечта ўртоқлик учрашувларида иштирок этган.

2018/19-йилги мавсум Қрим чемпионатида маҳаллий Премер-лиганинг дебютан жамоаси, Инкомспорт (Ялта) клуби таркибида ўйнаган ва 11 гол билан чемпионат тўпурарлари баҳсида иккинчи ўринни эгаллаган. 2019-йилнинг ёзида Қрим чемпионатининг бошқа клуби – „Севастопол“ клубига ўтган[2].

Манбалар

  1. ↑ „ҚИЗИЛҚУМ ВС. ПАКҲТАКОР 0 — 1“. 2019-йил 20-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 7-август.
  2. ↑ „Игорь Рогованов: «В Узбекистане намного жарче, чем в Крыму»“. 2019-йил 7-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 7-август.

Ҳаволалар