Игор Фёдорович Стравинский [1882.5 (17).6, ҳозирги Ломоносов — 1971.6.4, Ню Ёрк, Венецияда дафн этилган] — рус композитори, пианиночи ва дирижёр. Атоқли хонанда Фёдор Стравинский (1843—1902)нинг ўғли. 20а. мусиқасининг ислоҳотчиларидан. Петербург университети (1900—05)да ва мусиқадан Н.Римский-Корсаков (1903—05)да таҳсил кўрган. 1914-йилдан Европа, 1939-йилдан АҚШда яшаган. Деярли 65 йиллик ижодий фаолияти давомида рус мусиқаси анъаналарига таянган. Шунингдек, мусиқий импрессионизм ("Қақнус" балети), мозий рус фолклори ("Петрушка", "Муқаддас баҳор" балетлари), неоклассицизм ("Пулчинелла" балети, "Шоҳ Эдип" операораторияси ва бошқалар), жаз мусиқаси ("Регтайм", "Обнус консерти"), диний мусиқа ("Псалмлар симфонияси", "Тренлар", "Реквием", "Мотам канонлари"), додекафония ("Дилан Томас хотирасига", "Агон", "Жон Кеннеди элегияси" ва бошқалар) каби услубларга ўзига хос тарзда мурожаат қилган. Стравинский асарлари бой фантазияси, куйлари, ритмикаси, оркестрлаш усулларининг оригиналлиги, шаклан ранг-баранглиги билан қимматлидир. Стравинскийнинг ижодий мероси ва консерт фаолияти замонавий мусиқа ривожига катта таъсир кўрсатмоқда. Стравинский ХХ асрда "Ҳйп — Шарқдандир!" деган даъватни такрорлаб, Шарқ мавзуларига мурожаат этган. Ўзбекистонда унинг қатор камерчолғу ва симфоник (2 симфонияси — премера тарзида) асарлари, балет мусиқаси мунтазам ижро этилмоқда.[1]

Игор Стравинский

Манбалар

  1. ↑ Ғафурбеков, Тўхтасин. "Стравинский Игор Фёдорович" ЎзМЕ. С-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-07-12 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил